Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Аҳолининг айрим тоифалари учун ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар


Download 2.15 Mb.
bet146/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

13-§. Аҳолининг айрим тоифалари учун ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар.

Меҳнатга оид қонун ҳужжатларига кўра давлат томонидан ишга жойлашишда айрим тоифадаги шахсларга муайян қўшимча кафолатлар берилади.


Бундай шахсларга қуйидагилар киради:
ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналар;
ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар;
ногиронлар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар;
одам савдосидан жабрланганлар.


5-БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ.


14-§. Меҳнат шартномаси.

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан бирга меҳнат шартномаси билан ҳам тартибга солинади. Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасида якка тартибда тузилади.


Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.


Эсда тутинг! Меҳнат шартномаси – ходим билан иш берувчи ўртасида ёзма равишда тузиладиган ҳамда уларнинг меҳнатга оид муносабатлардаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган келишувдир.


Меҳнат шартномасининг муддати.
Меҳнат шартномалари қуйидаги муддатларга тузилади:
номуайян муддатга;
беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling