Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet140/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

4-§. Меҳнат жамоалари.

Меҳнат-ҳуқуқий муносабатларда меҳнат жамоалари ҳам иштирок этади. Корхона, мауссаса ва ташкилотларда ходимлар жамоа бўлиб ишлайдилар. Бунда ҳар бир ходим ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлиши билан бирга муайян масалаларни ўзи бирга меҳнат қилаётган бошқа ходимлар билан келишган ҳолда этишлари, ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини биргаликда ҳимоя қилишлари, иш жамоавий таклифлар билан мурожаат қилишлари мумкин.




Эсда тутинг! Ўз меҳнати билан корхона, муассаса, ташкилот фаолиятида меҳнат шартномаси асосида иштирок этаётган унинг барча ходимлари меҳнат жамоаси ҳисобланади.
Меҳнат жамоасининг ҳуқуқ ва бурчлари, унинг ваколатлари, уларни амалга ошириш тартиби ва шакллари қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
5-§. Иш берувчининг ҳуқуқлари.

Ходимга иш бериш ҳуқуқига эга бўлган ва у билан меҳнат шартномасини тузган жисмоний ёки юридик шахслар иш берувчилар ҳисобланади.


Иш берувчиларга қуйидагилар киради:
корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида;
мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар;
ўн саккиз ёшга тўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда;
ходимларни ишга олиш ҳуқуқига эга якка тартибдаги тадбиркорлар.


Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш;
ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.
6-§. Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари.

Меҳнатга оид муносабатларнинг яна бир субъектларидан бири ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари ҳисобланади. Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари меҳнатга оид муносабатларда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида ходимлар ёки иш берувчилар томонидан ихтиёрий асосда ташкил этилади.





Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling