Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet137/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Бешинчи бўлим. МЕҲНАТ
ҲУҚУҚИ
1-БОБ. МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ ВА МАЗМУНИ.


1-§. Меҳнат ҳуқуқи тушунчаси.

Меҳнат инсоният тараққиётининг бош ижтимоий омилларидан бири ҳисобланади. Шахснинг шаклланиши, жамият ва давлат тараққиёти ҳамда фаровонликнинг негизида ҳам меҳнат ётади. Ҳар бир инсон ҳаётида меҳнатга оид муносабатлар асосий ўрин тутади. Шахснинг кундалик турмуш тарзи, ўз истеъдоди ва қобилиятини намойиш этиши, давлат ва жамият тараққиётига ҳисса қўшишида меҳнатга оид муносабатлар ётади. Ҳеч бир инсоннинг ҳаётий фаолиятини меҳнатсиз тассаввур этиб бўлмайди.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш ва адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, дам олиш каби ҳуқуқларга эга эканлиги белгилаб қўйилган.
Меҳнатга оид муносабатлар иш берувчи ва ходим ҳамда уларнинг вакиллари ва бошқа субъектлар иштирокида юз бериб, меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда ваколатларнинг амалга оширилишидан иборат ҳисобланади ва бундай муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.


Эсда тутинг! Меҳнат ҳуқуқи – мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқ тармоғи ҳисобланади.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш асносида ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.


Меҳнатга оид муносабатларнинг ўзига хос томони шундаки, бундай муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан бирга меҳнат ҳуқуқи субъектлари ўртасида имзоланган шартномалар билан ҳам тартибга солинади. Фақат бундай шатномалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим. Шунингдек, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас ҳисобланади.




Меҳнатга оид муносабатларда камситишларга ҳамда мажбурий меҳнатга қўл қўйилмаслиги.
Меҳнатга оид муносабатларда барча фуқаролар тенг ҳуқуқли ҳисобланади. Бунда фуқаролар жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнатга оид муносабатларда қонун ҳужжатларига биноан белгиланган имтиёзлар ёки муайян меҳнат туриннг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланган талаблар камситиш деб ҳисобланмайди.
Шунингдек, мажбурий меҳнатнинг барча шаклари ман этилади ва бунинг учун қонун ҳужжатларига биноан жавобгарлик белгиланади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling