Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик


Download 2.15 Mb.
bet172/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

15-§. Мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик.


Оз миқдорда талон-торож қилиш. Мазкур ҳуқуқбузарлик мулкий ҳуқуқбузарлик бўлиб, бунда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш назарда тутилган. Аммо бунда талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаган бўлиши лозим. Акс ҳолда бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин.
Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилганлик учун мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризаси бўлсагина кўра шахс жавобгарликка тортилиши мумкин.
Оз миқдорда талон-торож қилганлик учун энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Топиб олинган мол-мулкни яшириш. Шахс топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган мол-мулкни ички ишлар органларига ёки бошқа давлат органларига топшириши лозим. Агарда шахс топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган мол-мулкни яшириб, уни ўз ихтиёри билан топширмаса ва мол-мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлса, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
16-§. Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик.
Тамаки маҳсулотини транспортда белгиланмаган жойларда истеъмол қилиш. Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солиниши мумкин.
Тамаки маҳсулотини ҳаво кемаларида истеъмол қилганлик учун энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солиниши мумкин.
Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш. Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юборганлик учун энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳайдовчиларнинг шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ташишни амалга оширадиган автобусларни назорат асбобларисиз (тахографларсиз) ёки тахографларни ўчирган ҳолда бошқариши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақлаш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш. Жиддий маъмурий ҳуқуқбузарликлардан бири ҳисобланади. Ҳайдовчига транспорт воситасини мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳ. к.), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш ман этилади.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.
Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling