Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик


Download 2.15 Mb.
bet171/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

14-§. Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик.


Енгил тан жароҳати етказиш. Шахснинг соғлиғига эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда, қасддан енгил тан жароҳати етказганлик учун, яъни бунинг натижасида шахс соғлиғининг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса энг кам иш ҳақининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, яъни иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш ҳисобланади ва бунинг учун энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солиниши мумкин. Бунда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ёки хоналарда тамаки маҳсулотини истеъмолинса жавобгарлик келиб чиқмайди.
Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш. Ҳар бир шахс малакали тиббий ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган ҳолатларда унга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши шарт. Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилганда эса фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling