Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet188/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят ҳисобланмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 38-моддасининг қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал этилади.

4-БОБ. ЖАЗО ТУШУНЧАСИ, МАҚСАДЛАРИ ВА ТУРЛАРИ.


8-§. Жазо тушунчаси.

Жиноят ҳақида сўз юритилганда албатда унга нисбатан жазо муқаррарлиги ҳам эсланади. Гап шундаки, ҳар бир жиноят учун қонунда, яъни Жиноят кодексида аниқ жазо тури ва миқдори белгилаб қўйилган. Жиноий жазо чораси Жиноят кодексининг мақсадига эришишнинг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга жиноий жазо орқали давлат жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, шахс ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлайди.


Жиноий жазо содир этилган қилмишнинг ҳуқуқий оқибати бўлиб, уни содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан қўлланадиган ҳамда уни муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси ҳисобланади.
Жиноий жазо давлат номидан қўлланилади ва бошқа жазо ёки таъсир чораларидан фарқли равишда суднинг ҳукмига асосан қўлланилади. Жиноий жазолар таъсир этиш хусусиятига кўра бошқа жазоларнинг энг оғири ҳисобланади.
Сўнги йилларда мамлакатизда жиноий жазоларни қўллашда жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Бунда шахсни озодликдан маҳрум қилмасдан туриб, уни жамиятдан бутунлай ажратмасдан ахлоқан тузатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Эсда тутинг! Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling