Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet185/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этишда қатнашиши оддий иштирокчилик деб топилади.


Эсда тутинг! Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.


Эсда тутинг! Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади.

3-БОБ. ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР.


7-§. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси.

Шундай ҳолатлар бўладики бирон шахс жиноий жавобгарлик белгиланган қилмишни содир этса-да, у жиноий жавобгарликка тортлмайди. Нима учун? Гап шундаки, шахс томонидан содир этилган ва Жиноят кодекси билан ман этилган қилмишлар ҳам доим ҳам гарчан расмий жиҳатдан жиноятнинг барча белгиларини ўзида акс эттирса ҳам жиноят деб топилмайди ва бунинг учун жиноий жавобгарлик назарда тутилмайди. Бунда шахс томонидан содир этилган ва жиной жавобгарлик белгиланган қилмиш ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмайди. Масалан, шахс ўзини ёки бошқа шахсларни тажовуз қилаётган шахсга зарар етказиб ҳимоя қилса бунинг учун жавобгарлик белгиланмаслиги мумкин ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиб ушлаганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмаслиги мумкин.


Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларнинг турлари:
аҳамиятли қилмишлар;
зарурий мудофаа;
охирги зарурат;
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш;
буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш;
касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик;
жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилмиш содир этиш.




Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling