Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Эсда тутинг! Жиноий жавобгарликка тортиш ёши


Download 2.15 Mb.
bet183/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Жиноий жавобгарликка тортиш ёши дейилганда, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган жиноят содир этиш вақтидаги ёши тушунилади.



Шундай қилиб жиноий жавобгарликка тортиш ёши қуйидагича белгиланган:
ўн уч ёшга тўлган пайтдан бошлаб – жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлиги учун;
ўн тўрт ёшга тўлган пайтдан бошлаб – Жиноят кодексида аниқ белгиланган асосларга кўра (масалан, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўғрилик);
ўн саккиз ёшга тўлган пайтдан бошлаб – Жиноят кодексида аниқ белгиланган асосларга кўра (масалан, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, виждон эркинлигини бузиш, экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш).


Ақли расолик.
Шахс жиноий жавобгарликка тортилиши учун жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етган бўлиши билан бирга унинг ақли ҳам расо бўлиши керак.



Эсда тутинг! Жиноят содир этиш вақтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган шахс ақли расо деб топилади.



Шахсни ақли расо деб топишнинг қуйидаги мезонлари мавжуд:
ақлий мезон – шахс жиноят содир этиш вақтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини, моҳиятини тушуниб етган, унинг оқбатларини англаган бўлиши лозим;
иродавий мезон – шахс жиноят содир этиш вақтида ўз ҳаракатларини бошқара олган бўлиши лозим.



Эсда тутинг! Мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилинмайди. Бундай ҳолат шахсни ақли норасо деб топиш учун асос бўлмайди.



Айб.
Жиноий жавобгарликка тортиш учун яна бир асос жиноят содир этиш вақтида шахс айбдор бўлиши лозим. Ҳар қандай ақли расо шахс ўз хатти-ҳаракатларининг моҳиятини англаши билан бирга унда ушбу ҳаракатларни содир этишга истак, ҳоҳиш ёки бошқача кўринишдаги руҳим муносабати мавжуд бўлади. Жиноят содир этаётган шахс ҳам ўзи томонидан содир этилаётган жиноятни исташи, унга онгли равишда йўл қўйиши каби руҳим муносабда бўлади.



Эсда тутинг! Айб шахснинг ўзи содир этган жиноятга нисбатан қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидаги ички руҳий муносабати ҳисобланади.


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling