Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Эҳтиётсизлик оқибатида содир этилганда


Download 2.15 Mb.
bet182/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эҳтиётсизлик оқибатида содир этилганда

1

Ижтимоий хавфли катта бўлмаган жиноятлар

уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар

беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар

шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар назарда тутилган жиноятлар

2

Унча оғир бўлмаган жиноятлар

уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар

беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар

3

Оғир жиноятлар

беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар



4

Ўта оғир жиноятлар

ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.



5-§. Жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари.

Жиноий жавобгарлик содир этилган жиноятнинг юридик оқибати сифатида жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланади.


Жиноий жавобгарлик суд томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
ҳукм қилиш;
жазо қўллаш;
бошқа ҳуқуқий таъсир чорасини қўлланилиш.
Жиноят учун жавобгарликка тортиш учун фактик ва юридик асослар талаб қилинади.
Жиноий жавобгарликнинг фактик асослари – шахснинг содир этган қилмишида жиноят таркибининг барча аломатлари мавжудлиги ҳисобланади;
Жиноий жавобгарликнинг юридик асослари – содир этилган қилмиш учун Жиноят кодексида жавобгарликнинг белгилаб қўйилиши ҳисобланади.


Жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар, жиноий жавобгарликка тортиш ёши, ақли расолик ва норсолик, айб.
Амалдаги Жиноят кодексига кўра жиноий жавобгарликка жисмоний шахслар тортиладилар. Унга кўра жисмоний шахслар қуйидаги талабларга жавоб берши керак:
жиноий жавобгарликка ториш ёшига етган бўлиши;
ақли расо бўлиши;
жиноят содир этишда айбдор бўлиши.
Демак, жиноий жавобгарликка ториш ёшига етган, ақли расо ва жиноят содир этишда айбдор бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар.


Жиноий жавобгарликка тортиш ёши.
Умумий асосларга кўра жиноят содир этиш вақтида ўн олти ёшга тўлган жисмоний шахслар жиной жавобгарликка тортиладилар. Лекин Жиноят кодексида белгиланган айрим ҳолатларда ўн олти ёшга тўлмаган шахслар ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши ёки ўн олти ёшга тўлган шахслар ҳам жиноий жавобгарликка тортилмаслиги мумкин.


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling