Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Айб қуйидаги шаклларга бўлинади
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-§. Жиноятда иштирокчилик.
- Эсда тутинг!
Айб қуйидаги шаклларга бўлинади:
қасд – агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади; эҳтиётсизлик – ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят деб топилади. Қасд тўғри қасд ва эгри қасдга, эҳтиётсизлик эса ўз-ўзига ишониш ёки бепарволикка бўлинади. 6-§. Жиноятда иштирокчилик. Одатда барча жиноятлар ҳам бир шахс томонидан якка ҳолда содир этилавермайди. Кўп ҳолларда жиноятлар икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан биргалашиб, яъни иштирокчиликда содир этилади. Бундай жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори бўлади. Чунки жиноятни иштирокчиликда содир этиш уни бир киши томонидан якка ҳолда содир этишга қараганда енгилроқ бўлади ва жиноят ҳуқуқи билан муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатларга кўпроқ зарар етказилади. Шунинг учун иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилган таркибда белгиланади ёки биргарликда жиноят содир этиш жиноий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.
Жиноят иштирокчиларининг турлари. Жиноят иштирокчилари унинг объектив томонини қандай бажарганлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади: бажарувчи; ташкилотчи; далолатчи; ёрдамчи.
Иштирокчиликнинг шакллари. Жиноятни содир этишда иштирокчилар сони, улар ўртасидаги муносабат ҳамда иштирокчиларнинг жиноий фаолияти турлича бўлиши мумкин. Масалан, жиноятни содир этишда фақат икки нафар шахс иштирок этиши ёки бир неча шахслар узоқ вақт мобайнида узоқ йиллар мобайнида иштирок этиши мумкин. Жиноятда иштирокчиликнинг шакллари қуйидагилардан иборат бўлади: оддий иштирокчилик; мураккаб иштирокчилик; уюшган гуруҳ; жиноий уюшма.
Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling