Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адолатли жазо тайинланиши ундан кўзланган мақсадларга
- Жазо тайинлашнинг умумий асослари
5-БОБ. ЖАЗО ТАЙИНЛАШ.
10-§. Жазо тайинлашнинг умумий асослари ва мақсади. Жазо тайинлаш ижтимоий муносабатларни жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш жараёнидаги асосий усуллардан биридир. Жазо тайинлаш институтининг бундай аҳамияти шу билан изоҳланадики, жазонинг ўзи жиноий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш механизми тизимидаги асосий элемент бўлиб, давлат мажбурлов чорасини танлаш жараёни қанчалик тўғри ва самарали ташкил этилганлигига унинг таъсир этишининг самараси анча даражада боғлиқ бўлади. Адолатли жазо тайинланиши ундан кўзланган мақсадларга ‒ маҳкумни ахлоқан тузатиш, маҳкум ва бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга эришиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари, асослантирилган жазони тайинлаш қонунийлик, хавфсизлик ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини судда ҳимоя қилишнинг энг муҳим таркибий қисми бўлади, шу билан бирга инсон ҳуқуқлари соҳасида демократик институтларни ривожлантиришнинг ишончли кафолати бўлади. Ҳукм чиқаришда судлар жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлигига, жиноят қонунининг асосий принципларидан бири инсонпарварлик принципи эканлигига ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига эътибор қаратилиши керак. Жазо тайинлашнинг умумий асослари жиноят содир этишда қонунда белгиланган тартибда айбли деб топилган шахс жазога тортилади. Суд Жиноят кодекс Махсус қисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада Умумий қисмнинг қоидаларига мувофиқ жазо тайинлайди. ЖК Умумий қисми нормаларининг предметли акс этиши бўлади. Айни пайтда улар жазо тайинлашда алоҳида мажмуалар бўлмай қолади, балки яхлит ва тизимли қоидаларга – моҳияти қўлланадиган давлат мажбурлов чораларини индивидуаллаштириш бўлган асосларга айланади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, жазони индивидуаллаштириш жазони тайинлаш жараёнида бошқа умумий меъёрларга: инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига амал қилишни истисно этмайди, балки талаб этади. Шундай қилиб, жазони индивидуаллаштириш икки даражада бўлиб ўтади, яъни: содир этилган қилмиш учун жавобгарлик назарда тутилиши керак бўлган нормани белгилаш даражасида ҳамда ушбу норманинг санкциясида назарда тутилган зарур ва етарли жазо чорасини танлаш даражасида амалга ошади. Жазони индивидуаллаштиришнинг муҳим таркибий қисми содир этилган қилмиш учун жавобгарлик назарда тутилиши керак бўлган нормани тўғри белгилаш – содир этилган қилмишни квалификация қилиш бўлади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling