Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Айб қуйидаги шаклларга бўлинади


Download 2.15 Mb.
bet184/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Айб қуйидаги шаклларга бўлинади:
қасд – агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади;
эҳтиётсизлик – ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят деб топилади.
Қасд тўғри қасд ва эгри қасдга, эҳтиётсизлик эса ўз-ўзига ишониш ёки бепарволикка бўлинади.
6-§. Жиноятда иштирокчилик.

Одатда барча жиноятлар ҳам бир шахс томонидан якка ҳолда содир этилавермайди. Кўп ҳолларда жиноятлар икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан биргалашиб, яъни иштирокчиликда содир этилади. Бундай жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори бўлади. Чунки жиноятни иштирокчиликда содир этиш уни бир киши томонидан якка ҳолда содир этишга қараганда енгилроқ бўлади ва жиноят ҳуқуқи билан муҳофаза этиладиган ижтимоий муносабатларга кўпроқ зарар етказилади. Шунинг учун иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик оғирлаштирилган таркибда белгиланади ёки биргарликда жиноят содир этиш жиноий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.



Эсда тутинг! Икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилади ҳамда уни содир этишда қатнашган шахслар иштирокчилар дейилади.



Жиноят иштирокчиларининг турлари.
Жиноят иштирокчилари унинг объектив томонини қандай бажарганлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
бажарувчи;
ташкилотчи;
далолатчи;
ёрдамчи.

Эсда тутинг! Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган ёхуд жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан (масалан, ақли норосо шахслар, жиной жавобгарликка тортиш ёшига етмаган шахслар) ёки бошқа воситалардан фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб топилади.




Эсда тутинг! Жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилади.




Эсда тутинг! Жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс далолатчи деб топилади.




Эсда тутинг! Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан, воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс ёрдамчи деб топилади.



Иштирокчиликнинг шакллари.
Жиноятни содир этишда иштирокчилар сони, улар ўртасидаги муносабат ҳамда иштирокчиларнинг жиноий фаолияти турлича бўлиши мумкин. Масалан, жиноятни содир этишда фақат икки нафар шахс иштирок этиши ёки бир неча шахслар узоқ вақт мобайнида узоқ йиллар мобайнида иштирок этиши мумкин.
Жиноятда иштирокчиликнинг шакллари қуйидагилардан иборат бўлади:
оддий иштирокчилик;
мураккаб иштирокчилик;
уюшган гуруҳ;
жиноий уюшма.




Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling