Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet180/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Жиноят кодексининг аниқ вақт оралиғида амал қилиш унинг вақт бўйича амал қилиши дейилади. Бунда шахс жиноят содир этилганда амалда бўлиб турган қонун бўйича жавобгарликка тортидади.

Жиноят кодекси умумий асосларга орқага қайтиш кучига бўлмайди, яъни у кучга киргунга қадар содир этилган жиноятларга нисбатан тадбиқ этилмайди. Бироқ, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган ҳолларда орқага қайтиш кучига эга.
Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга бўлмайди.



Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти бошқа давлат ҳудудида содир этган жиноят учун ўша давлат судининг ҳукми билан жазоланган бўлмасалар, ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортиладилар.

2-БОБ. ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ.


4-§. Жиноят тушунчаси, белгилари ва таснифланиши.

Жиноят ҳуқуқбузарликларнинг турларидан бири бўлиб, ижтимоий хафвлилик даражасига кўра энг оғир ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Жиноят содир этилиши натижасида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкчликка, табиий муҳитга, тинчлик ва инсоният хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларга жиддий зарар етказилади ёки шундай зарар етказишнинг реал хавфини вужудга келтиради.





Эсда тутинг! Жиноят кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.



Жиноятнинг бошқа ҳуқуқбузарликлардан фарқланадиган ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат:
Жиноят кодекси билан тақиқланганлиги – муайян қилмиш Жиноят кодексининг махсус қимида жиноят сифатида белгилаб қўйилиши ва унинг содир этилиши ман этилиши ҳисобланади;
айблилиги – шахснинг ўзи томонидан содир этилаётган жиноятга нсбатан онгли ички руҳий муносабати ҳисобланиб, қасд ёки эҳтиётсзлик оқибатида шаклига эга бўлади;
ижтимоий хавфлилиги – билан қўриқланадиган объектларга зарар етказиши ёки шундай зарар етказишнинг реал хавфини келтириб чиқариши;
жазога сазоварлиги – содир этилганлиги учун Жиноят кодексининг махсус қисмидаги нормаларда аниқ жиноий жазо ва унинг миқдори белгилаб қўйилганлиги.


Жиноятларнинг таснифланиши.
Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта оғир жиноятларга бўлинади.
Жиноятларнинг бундай таснифланиши жиноят содир этган шахсларга нисбатан жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини улар томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда адолатли ва тўғри қўлланилишини таъминлаш ҳисобланади.




Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling