Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Эсда тутинг! Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлиши айб учун жавобгарлик принципини англатади


Download 2.15 Mb.
bet179/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлиши айб учун жавобгарлик принципини англатади.


Эсда тутинг! Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шартлиги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини англатади.

3-§. Жиноят кодексининг амал қилиши.

Жиноят кодекси ҳам бошқа қонунлари сингари маълум бир ҳудудда ва вақт оралиғида ҳамда шахсларга нисбатан амал қилади. Жиноят кодексининг амал қилиши орқали жиноят содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши ёки улар жавобгарлик ва жазодан озод қилиши мумкин. Бироқ Жиноят кодексининг амал қилиши бўйича ҳудуд ва вақт ҳамда шахслар бўйича аниқ талаблар мавжуд бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилади. Шунингдек, бошқа давлатларнинг бундай кодекслари ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмайди. 1995 йилнинг 1 апрелидан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳозирга кунда ҳам амалда бўлиб, бугунги кунга қадар унинг айрим нормалари бекор қилинган ёки янги нормалар киритилган.





Эсда тутинг! Жиноят кодексининг амал қилиши дейилганда, ушбу кодекснинг маълум бир ҳудудда (маконда), вақтда (замонда) ва шахсларга нисбатан қўлланилиши тушунилади.


Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси республиканинг бутун ҳудудида бир хил қўлланилади.
Жиноят кодексининг Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилиши унинг ҳудуд бўйича амал қилиши дейилади.



Қуйидаги жиноятлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган деб ҳисобланади:
Ўзбекистон ҳудудида бошланган, тамомланган ёки тўхтатилган бўлса;
Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида содир этилиб, жиноий оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса;
Ўзбекистон ҳудудида содир этилиб, жиноий оқибати эса, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида юз берган бўлса;
бир неча қилмишлардан иборат ёки бошқа қилмишлар билан биргаликда содир этилган бўлиб, унинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудида юз берган бўлса, Ўзбекистон ҳудудида содир этилган жиноят деб топилади.
Ўзбекистон байроғи остидаги ёки Ўзбекистон портида рўйхатга олинган ҳаво, денгиз ёки дарё кемасида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиб, чет эл давлати ҳудуди ҳисобланмаган жойда жиноят содир этилса, бундай жиноят учун ушбу Кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.




Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling