Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet177/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Еттинчи бўлим. ЖИНОЯТ
ҲУҚУҚИ
1-БОБ. ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИГА КИРИШ.


1-§. Жиноят ҳуқуқи тушунчаси.

Жиноят ҳуқуқи тушунчаси бир неча маъноларда қўлланилади, булар: 1) қонун соҳаси; 2) ҳуқуқ тармоғи; 3) фан тармоғи; 4) ўқув предмети.


Жиноят ҳуқуқи қонун ҳужжатлари тармоғи сифатида Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи ҳокимияти олий органи – Олий Мажлис томонидан қабул қилинадиган, жиноий жавобгарликнинг умумий асослари ва принципларини, жиноят деб ҳисобланадиган қилмишлар доираси, уларни содир этганлик учун жавобгарлик, жазо тайинлаш, жазо турлари ва ҳажми, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш асослари, жазо ҳисобланмайдиган бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини белгиловчи ҳуқуқ нормалари тизимини ўзида ифода этади.
Жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тизими тармоғи, соҳаси сифатида жиноят қонунига нисбатан анча кенг тушунча ҳисобланади. Жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ соҳаси сифатида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш билан боғлиқ бўлган жиноят қонунчилиги ва жиноят-ҳуқуқий муносабатларни ҳам ўз ичига олади.
Жиноят ҳуқуқи юридик фан тармоғи сифатида жиноят ҳуқуқининг ривожланиш тарихини ўрганиш; жиноят қонунини шарҳлаш; миллий ва халқаро ҳуқуқни қиёслаш, халқаро жиноят ҳуқуқини тадқиқ қилиш; жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўллаш самарадорлигини, жиноят қонунчилигини қўллашнинг назарий муаммоларини тадқиқ қилиш; ҳуқуқбузарликнинг бошқа шакллари билан боғлиқ бўлган жиноят ҳуқуқининг ижтимоийлашувини ишлаб чиқишга асосланган қарашлар, ғоялар тизимини ифодалайди.


Эсда тутинг! Жиноят ҳуқуқи тушунчаси ҳозирги кунда юридик ихтисосликка асосланган олий ўқув юртлари, коллежлар ва лицейларда ўқитиладиган ва ушбу ўқув масканларида ўқийдиган талабалар томонидан ўрганиладиган ўқув курсини англатади.

Жиноят ҳуқуқи тушунчаси ҳуқуқ соҳаси, юридик фан ва ўқув курси сифатида қўлланилиши ягона норматив ҳуқуқий база – жиноят-ҳуқуқий нормалар тизимидан иборат бўлган амалдаги жиноят қонунига асосланади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling