Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик


Download 2.15 Mb.
bet174/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

18-§. Савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик.


Фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш. Қонун ҳужжатларига кўра айрим фаолият турлари махсус рухсатнома – лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосидагина амалга оширилиши мумкин. Амалга ошириш учун лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этиладиган фаолият турлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. Лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш. Хўжалик юритувчи субъектлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олганда ҳам ушбу ҳужжатлар билан олиши зарур. Акс ҳолда моллар мусодара қилиниб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Ишлаб чиқариш маркасида ёки товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот бўлмаган товарларни реализация қилиш, шунингдек реализация қилиш мақсадида сотиб олиш учун мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга тортилиши мумкин.
Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш. Чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин валюта бойликлари ҳисобланади. Валюта бойликларини олиш ёки ўтказишнинг белгиланган тартиби мавжуд бўлиб, ушбу тартибларга амал қилмаган ҳолда валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олганлик ёки ўтказганлик учун валюта бойликларини мусодара қилиб, ўн беш суткага маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.
Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш. Фуқароларнинг асосий бурчларидан бири солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳисобланади. Солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаганлик, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling