Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-БОБ. АЙРИМ ТУРДАГИ ҲУҚУҚУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК


Download 2.15 Mb.
bet170/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

5-БОБ. АЙРИМ ТУРДАГИ ҲУҚУҚУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК.


13-§. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 5 бобида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Мазкур бобда фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган шахсий, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Қуйидаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган айрим ҳуқуқбузарликлар ва улар учун маъмурий жавобгарликнинг белгиланишини кўриб чиқамиз.


Туҳмат – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳамда ишчанлик обрўсига қарши ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Туҳмат – била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатишдан иборат бўлиб, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Ҳақорат қилиш – ҳуқуқбузарлиги ҳам шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳамда ишчанлик обрўсига қарши ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Ҳақорат шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситишда ифодаланади ва бунинг учун энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш – шахснинг Конституция ва қонунларда белгиланган мурожаат қилиш ҳуқуқини бузишда ифодаланади. Бунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш – шахснинг турар жойига мансабдор бўлмаган шахс томонидан унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш ҳисобланади. Бунинг учун энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш – тиббий ёки тижорат сирларини, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк операциялари ва жамғармалар сирларини, худди шунингдек фуқарога, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этишдан иборат ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Бунинг учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш – шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш ҳисобланади ва бунинг учун энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Оила кодексига кўра ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз қарамоғидаги фарзандларига таълим ва тарбия бериши, уларнинг ўсб улғайиши ва камол топиши учун зарур шароитлар яратиб беришга мажбур ҳисобланади. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслиги, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши унинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар учун энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Оила кодексига кўра вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдир ҳисобланади.
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик учун ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга эса энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солиниши мумкин. Бироқ биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling