Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эсда тутинг!
4-БОБ. МАЪМУРИЙ ЖАЗО.
10-§. Маъмурий жазо тушунчаси ва мақсади. Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик сингари маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳам жавобгарлик назарда тутилган ҳамда аниқ жазо белгиланган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қўлланадиган ва уни содир этида айбдор деб топилган шахснинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган ҳуқуқий таъсир чоралари маъмурий жазо дейилади. Маъмурий жазо чоралари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор деб топилган жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади. Маъмурий жазо чораларининг хусусиятини англашда уларнинг таъсир этиш шаклини англаб олиш лозим. Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган маъмурий жазо чоралари қуйидаги шаклларда таъсир этади: шахснинг қонун ҳужжатларида белгиланган маълум ҳуқуқ ва эркинликлари чекланади ёки муайян муддатга улардан маҳрум этилади. Масалан, транспорт воситасини бошқариш ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ёки уни аниқ белгиланган муддатга маъмурий қамоққа олиш мумкин; шахснинг зиммасига маълум мажбуриятлар юкланади. Масалан, маъмурий жарима жазоси қўлланганда белгиланган аниқ жарима миқдорини тўлаш мажбурияти юканади. Эсда тутинг! Маъмурий жазо қуйидаги мақсадларда қўлланади: маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни ва бошқа шахсларни ана шу ҳуқуқбузарлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш. Маъмурий жазо тизими ва маъмурий жазоларнинг турлари. Маъмурий жазо тизими дейилганда, маъмурий жазо чораларининг енгилидан оғир турига қараб кетма-кетликда жойлаштирилган рўйхати тушунилади. Маъмурий жазо тизимининг аҳамияти шундаки, жазо қўллашга ваколатли орган ёки мансабдор шахс адолатли маъмурий жазо қўллашда жазоларнинг енгили ёки оғирини тўғри танлаш имконига эга бўлади. Шунингдек, содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қўлланиладиган жазо чоралари фақатгина жазо тизимида кўрсатилган жазоларни қўллашлари мумкин. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling