Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
Эсда тутинг! Доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс мансабдор шахс деб эътироф этилади.
3) Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги. Бундай тоифадаги шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда маъмурий ёки интизомий жавобгарликка тортиладилар. Агарда ушбу тоифадаги шахслар йўл ҳаракати қоидаларини, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш қоидаларини ҳамда божхона қоидаларини бузса ва бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлса умумий асосларда маъмурий жавобгар бўладилар. Маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бошқа ҳаракат ёки ҳаракатсизликлари учун эса интизомий жавобгарликка тортиладилар. 4) Ажнабий фуқаролар (чет эл фуқаролари) ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ажнабий фуқаролар (чет эл фуқаролари) ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилишладилар. Иммунитетга эга бўлган ажнабий фуқаролар (чет эл фуқаролари) ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар ва битимларда назарда тутилган бўлсагина маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling