Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-БОБ. МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ


Download 2.15 Mb.
bet159/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

2-БОБ. МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ.


4-§. Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари тушунчаси ва турлари.


Эсда тутинг! Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этадиган ва бу борада маълум ҳуқуқ, мажбурият ва ваколатларга эга бўлган субъектлар маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари дейилади.

Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари мансублигига кўра давлат номидан иштирок этувчи субъектлар ва давлат номидан иштирок этмайдиган субъектларга бўлинади.


Давлат номидан иштирок этувчи субъектлар давлатнинг маълум бир функцияси ёки вазифасини амалга оширади. Бундай субъектларга давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслар, хизматчилари ҳамда ҳокимият вакиллари киради. Ушбу субъектлар ҳар доим аниқ ваколатларга эга бўлиб, бу ваколатлар уларга давлат ҳокимиятини амалга ошириш имконини беради. Масалан, маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколатига эга бўлган органлари ва мансабдор шасхалар бу орқали давлатнинг ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни таъминлаш функциясини бажаришда иштирок этади.
Давлат номидан иштирок этмайдиган субъектлар маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзининг хусусий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларини бажарадилар. Бундай субъектларга жисмоний шахслар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари кабилар киради.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари якка субъектлар (масалан, мансабдор шахслар, хизматчилар, ҳокимият вакиллари, жисмоний шахслар) ва жамоавий (коллектив) субъектларга (масалан, Вазирлар Маҳкамаси) ҳам бўлинади.


Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.


Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳукмат деб ҳам аталади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling