Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet156/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Олтинчи бўлим. МАЪМУРИЙ
ҲУҚУҚ
1-БОБ. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚ ТУШУНЧАСИ, МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ВА МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР.


1-§. Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси.

Маъмурий ҳуқуқ ҳуқуқнинг алоҳида соҳаларидан бири бўлиб, ижро этувчи ҳокимиятни амалга ошириш ва бошқарувини ташкил этишда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солади. Шунинг учун ҳам айрим адабиётларда маъмурий ҳуқуқ “бошқарув ҳуқуқ и” деб юритилади.


Маъмурий ҳуқуқ сўзидаги “маъмур” атамаси арабчадан олинган бўлиб “бошқариш” деган маънони билдиради. Маъмурий ҳуқуқ соҳаси асосан ижро этувчи ҳокмият органларининг фармойиш бериш ва ижро этиш билан боғлиқ фаолиятида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. Бунда давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари ҳамда мажбуриятлари белгилаб қўйилган бўлади.
Маъмурий ҳуқуқ давлат органлари томонидан турли соҳаларни, халқ хўжалигини бошқариш ва бу жараёнда шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, мулкчиликни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хафсизлигини таъминлашни белгилаб беради.
Маъмурий ҳуқуқ соҳасининг ўзига хос хусусияти шундаки, унда барча учун бажарилиши мажбурий бўлган қоидалар ва нормалар жорий этилади ҳамда ижро этиш жараёнидаги давлат бошқаруви айнан ушбу қоидалар ва нормалар орқали амалга оширилади. Шу билан бирга фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ соҳасида белгиланган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда уларни ҳимоя қилиш ва тиклаш маъмурий-ҳуқуқий тартибда амалга оширилиши мумкин. Масалан, бир фуқаро бошқа фуқародан олган мулкини ихтиёрий қайтаришдан бўйин товласа ундан бу мулк ўзининг эгасига маъмурий тартибда мажбуран олиб берилиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқ орқали ижро этувчи органларнинг асосий функциялари ва вазифалари амалга оширилади.

Ҳуқуқнинг бошқа соҳаларида белгиланган ҳуқуқларни таъминлаш ҳам маъмурий ҳуқуқ билан таъминланиши мумкин.


Эсда тутинг! Маъмурий ҳуқуқ – ҳуқуқнинг асосий ва мустақил соҳаларидан бири бўлиб, ижро этувчи ҳокимиятни амалга ошириш ва бу жараёнда шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган муносабатларни тартибга солади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling