Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet164/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб турган ёки бўлиб турган ва бошқа давлат фуқаролигига эга бўлган шахслар чет эл фуқаролари ҳисобланади.




Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб тургани ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган шахслар фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади.



5) Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади.
Юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.
Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
9-§. Маъмурий жавобгарликни истисно этувчи ҳолатлар.
Содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда жавобгарлик белгилаб қўйилган бўлса-да ушбу ҳаракат ёки ҳаракатсизлик зарурий мудофаа, охирги зарурат ҳолатида, жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида содир этилган бўлса, шунингдек ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норосо бўлган бўлса, содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли деб топилса маъмурий жавобгарлик истисно этилиши мумкин.


Қуйидагилар маъмурий жавобгарликни истисно этувчи ҳолатлар ҳисобланади:
зарурий мудофаа;
охирги зарурат;
ақли норасолик;
ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги;
ҳуқуқбузарликнинг жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш оқибатида содир этилганлиги.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling