Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet162/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 10-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчасига шундай таъриф берилган: “Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади”

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар айб шаклига кўра қасд ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилади.
Қуйидаги ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билган бўлса;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса.
Қуйидаги ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб ҳисобланади:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлаган бўлса;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги зарарли оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда олдиндан кўра билмаган бўлса.
8-§. Маъмурий жавобгарлик.

Шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши учун маъмурий жавобгарликка тортиш ёшига етган, ақли ҳамда содир этилган ҳуқуқбузарлик учун айбдор бўлиши керак.


Маъмурий жавобгарликка тортиш ёши. Маъмурий жавобгарликка тортиш ёши умумий асосларига кўра ўн олти ёш ҳисобланади, яъни жисмоний шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган бўлса маъмурий жавобгарликк тортилади.
Бироқ Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига биноан айрим тоифадаги шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги бўйича алоҳида қоидалар белгиланган.


Айрим тоифадаги шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги:
1) Вояга етмаганларнинг маъмурий жавобгарлиги.
Ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Вояга етмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг аниқ белгилаб қўйилган моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда улар томонидан содир этилган ишлар вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
2) Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги қуйидаги икки хил шаклда амалга оширилади: а) бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, табиий муҳитни, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга риоя этмаганлиги учун мансабдор шахс бўлмаган бошқа шахсларга қарагада оғирроқ жавобгарликка тортиладилар; б) бажарилишини таъминлаш ўз хизмат вазифаларига кирадиган қоидаларга риоя этмаганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун ҳам маъмурий жавобгарликка тортиладилар.


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling