Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар


Download 2.15 Mb.
bet158/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

3-§. Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар.

Бошқа ҳуқуқ соҳалари сингари маъмурий ҳуқуқ соҳаси ҳам маълум бир ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Маъмурий ҳуқуқий муносабатлар ижро этувчи ҳокимиятни амалга ошириш жараёнида вужудга келади.


Маъмурий ҳуқуқий муносабатлар маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш предмети ҳисобланади.


Эсда тутинг! Маъмурий-ҳуқуқий муносабат дейилганда, маъмурий-ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган ва ушбу муносабатнинг тарафлари маъмурий-ҳуқуқий ҳуқуқий ваколат, ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлган муносабатлар тушунилади.

Маъмурий ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос томони шундаки, бунда ушбу муносабатнинг ҳеч бўлмаганда бир тарафида албатта давлат номидан иштирок этувчи субъект (давлат органи, унинг мансабдор шахси, хизматчиси ёки ҳокимият вакили) қатнашади ва бир тараф иккинчи тарафга бўйсунувчи ҳисобланади.


Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари:
давлат бошқаруви жараёнида вужудга келади;
бундай муносабатлар орқали оммавий ҳокимият амалга оширилади;
бу муносабатларнинг ҳеч бўлмаганда бир тарафида давлат (давлат органи, унинг мансабдор шахси, хизматчиси ёки ҳокимият вакили) иштирок этади;
давлат номидан иштирок этмайдиган субъект давлат номидан иштирок этадиган субъектга бўйсуниши лозим бўлади. Бундай муносабатлар вертикал муносабатлар дейилади;
агарда ҳуқуқий муносабат тарафлари тенг ваколатга эга бўлса ва ҳар иккиси ҳам давлат номидан иштирок этаётган бўлса бундай муносабатлар горзонтал муносабатлар дейилади;
қонунийлик ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларни таъминлашнинг алоҳида шакли ҳисобланади.


Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги турларга бўлинади:
бири иккинчисига бўйсунадиган давлат органлари ўртасидаги муносабатлар. Масалан, вазирлик ва унинг бошқармаси ўртасидаги, бошқарма ва унинг бўлими ўртасидаги ёки вилоят ҳокимияти ва туман ҳокимияти ўртасидаги муносабатлар;
бир-бирига бўйсунмайдиган давлат органлари ўртасидаги муносабатлар. Бунда тенг ҳуқуқий мақомга эга субъектлар иштирок этади. Масалан, иккита вазирлик ўртасидаги ёки туман ҳокимиятлари ўртасидаги муносабатлар;
давлат органлари ва уларга бўйсунадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар;
давлат органлари ва жамоат бирлашмалари ўртасидаги муносабатлар;
давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling