Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Жиноят кодекси – жиноят ҳуқуқининг асоси


Download 2.15 Mb.
bet178/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

2-§. Жиноят кодекси – жиноят ҳуқуқининг асоси.

Жиноят ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосланган Жиноят кодексидан иборат. Жиноя кодекси жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи ҳисобланиб, қандай турдаги ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлиги, бунинг учун қайси жазо тури ва миқдори белгиланишини тартибга солади. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1994 йилнинг 22 сентябрида қабул қилинган ва 1995 йилнинг 1 апрелидан кучга кирган.


Жиноят кодекси икки қисмдан иборат. Унинг умумий қисмида жиноят ҳуқуқининг умумий қоидалари – жиноят кодексининг вазифалари ва принциплари, амал қилиш доираси, жиноят тушунчаси, жавобгарлик асослари, жазо ва уни тайинлаш, жавобгарлик ва жазодан озод қилиш асослари ва шу кабилар белгиланган. Жиноят кодексининг махсус қисмида аниқ жиноятлар ва улар учун жиноий жазолар ҳамда уларнинг миқдорлари белгилаб қўйилган.
Жиноят кодексининг принциплари – Жиноят кодексининг раҳбарий қоидалари бўлиб жиноят содир этган ҳар бир шахсни жиной жавобгарликка тортиш, унга жиноий жазо тайинлаш, жавобгарлик ёки жазодан озод қилишда ушбу қоидаларга амал қилиш лозим.
Жиноят кодексининг принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
фуқароларнинг қонун олдида тенглиги;
демократизм;
инсонпарварлик;
одиллик;
айб учун жавобгарлик;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.



Эсда тутинг! Содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланиши, ҳеч ким суднинг ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мумкин эмаслиги, жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши ва мажбуриятларни бажариши қонунийлик принципини англатади.


Эсда тутинг! Жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалиги ҳамда қонун олдида тенглиги фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципини англатади.


Эсда тутинг! Жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки жамоалар жиноят содир этган шахслар ахлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкинлиги демократизм принципини англатади.


Эсда тутинг! Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги инсонпарварлик принципиини англатади.


Эсда тутинг! Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши одиллик принципини англатади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling