22
филология, психология ва педагогика фанлари;
иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари;
информатика, ахборот-коммуникация
технологиялари;
б) қуйидаги фан йўналишлари бўйича амалга ошириладиган фундаментал
лойиҳаларни
4 йил муддатга (2021-2024 йиллар) мўлжаллаб шакллантириш
ва амалга ошириш тавсия этилади:
археология фанлари;
қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик;
ўрмон хўжалиги;
ер тўғрисидаги фанлар;
в) қуйидаги фан йўналишлари бўйича амалга ошириладиган фундаментал
лойиҳаларни
5 йил муддатгача (2021-2025 йиллар) мўлжаллаб
шакллантириш ва амалга ошириш тавсия этилади:
математика, физика, механика фанлари;
техника фанлари;
тиббиёт фанлари;
фармакология
ва фармацевтика;
кимё фанлари;
кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар;
биология, биотехнология, экология фанлари.
Фундаментал лойиҳани амалга ошириш даври белгиланган беш йилгача
бўлган муддат доирасида узайтирилган (ёки ўзгартирилган) ҳолатда
унинг
келгуси (узайтирилган ва/ёки ўзгартирилган) даврда илмий-тадқиқотларни
амалга оширишдан кутилаётган натижалари асослаб берилган ва Ижрочи
ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгашининг қарорига асосан тасдиқланган
бўлса, лойиҳа муддатини белгилаш масаласи
Инновацион ривожланиш
вазирлиги (Буюртмачи) томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: