Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana10.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1256696
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши — копия

1. Махсулот сифати: Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, махсулот сифати жахон 
стандартларига тўлиқ жавоб беради ва сифат сертификатига эга бўлади. 
2. Нархлаш: Махсулотнинг улгуржи нархи даражаси икки хил фактор
ёрдамида аниқланади: режалаштирилган рентабеллик даражси ва 
махсулотнинг сотилиши билан. Махсулотнинг танланган нархи бозордаги 
худди шу махсулот нархига нисбатан 5-10 %га арзон бўлади. Махсулотни 
нархлашга бўлган бундай ёндашиш махсулот етиштирувчининг рақобат 
қилишидан дарак беради, махсулот етиштиручи ўз махсулоти нархини қўшни 
ёки катта корхона махсулоти нархига нисбатан озроқ паст даражада 
белгилайди. Суғурта, транспорт харажатларини хисобга олган ҳолда 
истеъмолчи хўжалик махсулотини харид қилиб гарх масаласида 5-10% 
ютуққа эга бўлади. 


3. Етказиб бериш шартлари: Истеъмолчиҳохшига кўра махсулот ҳар икки 
тараф учун энг қулай бўлган жойга етказиб берилади.  
 
Маркетинг стартегияси. 
Маркетинг-инсоннинг айирбошлаш воситасида талаб ва эҳтиёжини қондиришга 
қаратилган фаолиятдир. Маркетинг таркибига бозорни ўрганиш, истеъмолчи 
буюртмасига кўра махсулотлар ассортиментни режалаштириш, бозорни эгаллаш, 
реклама, товарлар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчидан
истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти киради. 
Маркетинг конструктор, мухандис, иқтисодчи ва бошқа мутахассисларга бозор 
эҳтиёжлари билан танишиш, истеъмолчи ушбу махсулотнинг қандай бўлишини 
исташи, унга қанча ҳақ тўлаши, у ким учун зарурлиги ҳақида мулоҳаза юритиш
имконини беради.
Мавжуд талаб, унинг ўсишини прогнрз қилувчи асосий омиллар ва 
кўрсаткичлар. 
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлашни йўлга 
қўйиш орқали қўшимча қиймат яратиш, махсулот ишлаб чиқаришда янги 
технологияларни қўллаш натижасида юқори иқтисодий самарадорликка эришиш 
бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
Мамалакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишлаб 
чиқарувчилар учун кенг имконият ва имтиёзлар яратиш борасида ишлар корхоналар 
экспорт салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда. 
Буни Жиззах вилоятида ташқи бозорга чиқаётган корхоналар сони ва улар 
томонидан экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажми ошиб бораётгани мисолида
ҳам қўриш мумкин. 
Рақобатдош маҳсулотлар хажмини ва турларини кўпайтириш, халқаро
стандартларни жорий этиш ҳисобига тармоқлар ва худудларнинг экспорт
салохиятини юксалтириш керак. 
Мамлакатимиз иқтисодий салохиятининг юксалишида Консититутсиямиз 
муҳим ўрин тутади.Чунки бош қомусимизда мулк ва уни тасарруф қилиш, эркин 
иқтисодий фаолият, хусусий тадбиркорлик, бозор иқтисодиёти муносабатларига
ўтишнинг истиқболлари кафолатлаб қўйилди. Вилоятимиз тадбиркор ва 
ишбилармонлари ҳам бош қомусимизда мустахкамлаб қўйилган хуқуқий 
кафолатлар, Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган кенг имкониятлар 
самарасида 
ўз 
хиссаларини 
қўшишмоқда. 
Кичик бизнес соҳасида импорт ўрнини босувчи ва экспорт боп маҳсулотлар 
ишлаб чиқарувчи замонавий субъектар йил сайин ортиб, ташқи бозорга тобора
кўпроқ товар тайёр маҳсулотлар чиқармоқда. Бунда Президентимиз раҳнамолигида
ишлаб чиқарувчиларининг ташқи бозорга чиқишини рағбатлантириш, ҳар 
томонлама қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш бўйича қабул қилинган фармон ва 
қарорлари муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Жумладан, давлатимиз рахбарининг “Экспорт қилувчи корхоналарни 
рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга 
етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
қарори асосида экспортчи корхоналар фаолиятини янада ривожлантириш,
янгиларини ташкил қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Ахолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ишлаб чиқаришни 
кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
ишлаб чиқариш, маҳсулотларни қайта ишлаш, экспортга йўналтириш ҳамда 


соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Айни пайтда аҳолини озиқ-овқат
маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришни кўпайтириш бўйича барча ҳудудларда салмоқли ишлар амалга 
оширилмоқда. 
Импорт ва унинг келгусидаги тенденсиялари, ҳажми ва нархлари. 
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш 
ҳамжми йилдан-йилга камаймоқда. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling