Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги


МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 75.99 Kb.
bet4/25
Sana08.02.2023
Hajmi75.99 Kb.
#1177882
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
4 kurs amaliyot

2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Талабалар малакавий амалиёти мутахассисларни тайёрлашда Давлат таълим стандартига, хусусан ўқув режага мувофиқ тарзда ташкил этилади ва у таълим жараёнининг бевосита ишлаб чиқариш шароитида амалга ошириладиган таркибий қисми ҳамда давоми ҳисобланади.
Малакавий амалиётнинг асосий мақсади-талабани бевосита таълим стандарти талабларига мувофиқ мустақил ишлашга тайёрлаш, ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш, тижорат банкларида, бюджет ташкилотларида, акциядорлик жамиятларида, қишлоқ хўжалик корхоналарида ва бошқа ташкилотларининг ташкилий бўлинмалари тузилишини ва функционал масалаларини ўрганиш, йўналишларни шакллантириш ва тадбиқ этишнинг иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича амалий кўникмаларини эгаллаш ҳамда битирув малакавий ишини бажариш учун материалларни тўплаш ҳисобланади.
5233100- “Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби” таълими йўналиши талабаларининг малакавий амалиётини ташкил этишда талабаларнинг тижорат банкларида, бюджет ташкилотларида, акциядорлик жамиятларида, қишлоқ хўжалик корхоналарида ва бошқа ташкилотларида бўлимларни бошқариш тизими, бухгалтерия бўлими фаолиятини ташкил этилишига, бухгалтерия бўлимини тузилишини, ҳужжатлар айланишига, ҳисоб сиёсатини тузилишига, банкларнинг даромадлар ва харажатларини ташкил топишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
5233100- “Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби” таълими йўналиши талабаларининг малакавий амалиёти даврида талабаларни тижорат банкларида, бюджет ташкилотларида, акциядорлик жамиятларида, қишлоқ хўжалик корхоналарида ва бошқа ташкилотларда амалий фаолияти билангина эмас, балки унинг жамоат ишлари билан ҳам яқиндан таништириш мақсадга мувофиқ.
Малакавий амалиётдан кутиладиган натижа ҳамда унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1.Талаба ўз мутахассислиги бўйича амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш.
2.Тижорат банклари, бюджет ташкилотлари, акциядорлик жамиятлари, қишлоқ хўжалик корхоналари ва бошқа ташкилотлари ўз мутахассислиги бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини ва тизимини ўргатиш.
3.Амалиёт объекти ва бошқа бўлимлар ўртасидаги ҳужжатлар айланишини ўргатиш.
4.Амалиёт объектида мавжуд тартиб қоидалар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни ўргатиш.
5.Амалиёт объектида қарор қабул қилиш ва мустақил ишлашга ўргатиш.
6.Амалиёт объекти ва умумий тармоқ даражасида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлардан хабардор бўлиш.
7.Ижтимоий-сиёсий, ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш соҳасида керакли билимларни эгаллаш.

Download 75.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling