Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/28
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1061947
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
sassiq kovrak donining qochqorlar spermasining miqdor v sifat korsatkichlariga tasiri 2

 
6.1.Меҳнатни муҳофаза қилиш. 
Меҳнатни муҳофаза қилиш бу қонуний тизим ҳисобланиб социал-
иқтисодий ва техникавий ҳамда санитария-гигиена ва ташкилий чора 
тадбирлари бўлиб, одамларнинг иш жараёнида соғлигини ва ишлаш 
қобилиятини сақлашга қаратилган. 
Махсус гигиена қоидалари бўйича ҳайвонларни тоза биноларда 
сақлаш керак. 
Ҳозирги вақтда ядровий, кимёвий ва бактериологик қирғин қуролла-
рининг мавжудлиги аҳолини оммавий қирғинлардан сақлаш кераклиги 
долзарб масала эканлигини кўрсатади. 
Бактериологик қуроллар қўлланилганда кўпинча, ўткир юқумли касал-
ликлар (куйдирги, қоқшол, манқа, қутириш ва бошқалар)нинг қўзғатув-
чилари қўлланилиб, одам ва ҳайвонлар ҳаво, сув, озиқа, ҳашоратлар орқали 
зарарланадилар ва тез тарқалиб, одам ва ҳайвонлар ўртасида эпидемия 
бошланишига олиб келади. 
Зарарланган ҳайвонлар алоҳида гуруҳларда сақланиб, даволаш ишлари 
ўтказилиши керак. Бунинг учун: гиппериммун қон зардоби, антибиотиклар
сульфаниламид препаратлари қўлланилади. Моллар юқумли касалликларга 
қарши махсус эмланади. 
Ҳозирги бозор иқтисодиёти даврида чорвачилик ҳам механизациялаш-
тирилиб борилмоқда. Шунинг учун ҳам бу йўналиш бўйича ташкилий ишлар 
самарали тусда олиб борилмоқда. 
Чорвачилик обектларида албатта ёнғинга қарши воситалар ҳовузлар 
ёнғин хавфи чиқмаслиги учун махсус мутахассислар электр тармоқларини, 
газ йўлларини изчиллик билан текшириб туришлари шарт. 


Чорва ҳодимларини шахсий гигиенаси сифатида маълум вақт 
оралиғида махсус кийимлар билан таъминланади. Буларнинг тозалигини эса 
ветеринария врачи назорат қилиб боради. 
Меҳнат хавфсизлиги бўйича хўжалик раҳбарлари томонидан маълум 
шахс маъсул котиб этиб тайинланади ва у доимо меҳнат хавфсизлиги бўйича 
назорат ишларини олиб боради. 
 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling