VI. ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ.
Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон XXI-аср бўсағасида»
китобида экологик муаммолар тўғрисида шундай деган эди: «Миллий
хавфсизликка қарши муаммоларни кўриб чиқар
эканмиз экологик
хавфсизлик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси эътиборга
моликдир.
Асрлар давомида тўпланиб келган экологик муаммо ҳозирги
паллада
бутун инсоният, мамлакатлар аҳолиси жуда катта экологик хавфга дуч келиб
қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш, ўз–ўзидан инсониятни
ўлимга маҳкум этиш билан баробардир. Афсуски, ҳали кўплар ушбу муам-
мога бепарволик ва маъсулиятсизлик билан муносабатда бўлмоқдалар.
Табиат ва инсон ўзаро мустақил қонуниятлар
асосида муносабатда
бўлади. Бу қонуниятларни бузиш, ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб
келади.
Бетўхтов давом этаётган қуролланиш пойгаси, атом-кимёвий қуроллар
ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа
турларини синаш, инсоният
яшаётган муҳит учун жуда ката хавф туғдирмоқда.
Табиатга қўпол ва таваккалчилик билан муносабатда бўлишга йўл
қўйиб бўлмайди. Бундай муносабатда бўлишга йўл қўйилса,
табиат буни
кечирмайди.
Ҳозирги пайтда Республикада истиқболли, яъни атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш ва табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш бўйича давлат
дастури ишлаб чиқилган. Табиатдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза
қилиш соҳасидаги бутун фаолият ана шу дастур асосида ташкил этилган.
Дастурда Республикада экологик вазиятни соғломлаштириш, йирик шаҳар-
лар ва шаҳар агромелиорациялар кабиларда экологик кескинликка барҳам
бериш йўллари белгиланган.
Президентимиз И.А.Каримовнинг таъкидлашича, «Экологик
хавфсиз-
ликни кучайтиришнинг ҳозирги асосий йўналишларидан бири: “ Жонли таби-
атнинг бутун табиат генофондини маданий экинлар ва ҳайвонларнинг янги
турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база сифатида сақлаб қолиш
керак».
Do'stlaringiz bilan baham: