Қўйчилик хўжаликларини ташкил этишда энг асосий эътибор ишлаб
чиқаришни ташкил этишнинг бирламчи бўғини
- отарлар тузишга
қаратилиши шарт.
Отарлар қўйчиликда дастлабки ишлаб чиқариш бирлиги ҳисобланиб,
улар қуйидаги жинс ва ёшдаги қўйлардан таркиб топади: совлиқлар,
эмизикли қўзилари бўлган совлиқлар; уруғлатувчи қўчқорлар, уруғланадиган
қўйларни подадан танлаб берувчи қўчқорлар, катта ёшдаги бичилган
қўчқорлар, совлиқдан ажратилган ва катта гуруҳга қўшилиш
олдидаги
қўчқорлар, совлиқдан ажратилган ва катта гуруҳга қўшилиш олдидаги
бичилган қўчқорлар.
Қўзиларни
оналаридан ажратиб, отарлар таркиб топшириш куз
ойларида, яъни қўзилатиш жараёнидан уч ярим - тўрт
ойдан кейин амалга
оширилади.
Қоракўлчиликка ихтисослашган ва қўйчилик яхши ривожланган
фермаларнинг мақсадга мувофиқ ҳажми 12000-16000 бош бўлиши лозим.
Мамлакатимизда
махсус
қоракўлчиликка
ихтисосиашган
хўжаликларнинг ҳар бирида ўртача 20000 дан 60000 бошгача қўй мавжуддир.
Қўйчилик иккинси даражали тармоқ бўлган корхоналарда ўртача бир
хўжаликка тўғри келадиган қўйларнинг бош сони ҳар хилдир: дон
этиштирувчи хўжаликларда 4400, пахтачилик хўжаликларида 2300, гўшт ва
гўшт-сут етишттрувчи хўжалткларда 3300, бошқа маҳсулот
етиштиришга
ихтисослашганларда эса 155 бошдан 385 бошгача.
Қўйчилик фермаларининг ҳажми хўжаликлар ишлаб чиқариш
шароитига қараб ҳар хилдирки, булар мақсадга мувофиқ ҳолат эмас.
Ишлаб чиқариш жадаллашган сари фермалар ҳажми ўзгариб,
такомиллашиб бораверади.
Do'stlaringiz bilan baham: