Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 127.89 Kb.
bet4/6
Sana06.11.2023
Hajmi127.89 Kb.
#1751657
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ãèäðîòåõíèêà èíøîîòëàðè âà ìó àíäèñëèê êîíñòðóêöèÿëàðè” êàôåäðàñ

ЗАРАРЛИ АРАЛАШМАЛАР.
Фосфор ва олтингугурт зарарли аралашмалардир. Аммо, уларни пў-лат таркибидан бутунлай чиқариб бўлмайди. Пўлат таркибида фосфор миқдори 0,045%дан ошса, паст ҳарорат таъсиридан пўлат мўртлиги кўпаяди.
Олтингугурт миқдори 0,055% дан ортиши, пўлатда, қизиган вақтида, дарзлар ҳосил бўлишига олиб келади.
Азот 0,008%, кислород 0,007%, водород 0,0007%. Ички атом-лараро боғланишини камайтиради ва мўрт равишда синишига олиб келади. Фойдаланишда қўйилган талабларга кўра пўлат қуйидаги уч гуруҳда тайёрланади: А - механик хусусиятлар бўйича, Б-кимёвий таркиби бўйича, В-механик хусусиятлари ва кимёвий таркиби бўйича.
Тоблаш пўлатни 910 0Сдан юқоригача қиздириб кейин тезлик билан совитишдан иборат. Нормаллашда тобланган ёйма пўлат қайтадан аустенит тузилиши ҳосил бўладиган ҳароратгача қиздирилиб, кейин ҳавода совитилади. Нормаллаш натижасида пўлатнинг тузилиши анча яхшиланиб, ички кучланишлар йўқолади, бу эса ўз навбатида пўлатнинг мустаҳкамлиги ва пластик хусусиятлари, зарбга чидамлилиги ортишига олиб келади. Бўшатиш – бу пўлатни аустенитнинг ўзгаришлари ҳаро-ратидан юқори ҳароратгача (2730С) қиздириб, кейин совитиш (ҳавода ёки сувда) дан иборат. Бунда пўлатнинг мўртлиги камайиб, зарбага чидамлилиги ортади.


ПЎЛАТНИНГ СТАТИК ЮК ОСТИДА ИШЛАШИ.
Пўлат асосан феррит ва перлит заррачалардан иборатдир. Перлит заррачалари мустаҳкамроқ. Асосан икки хил заррачалардан иборат бўлган пўлатнинг мустаҳкамлиги, эластиклиги ва ишлаш қобилияти уларнинг нисбатларига боғлиқ. Монокристалл темирнинг ишлаши. Назарий ва тажриба изланишлар шуни кўрсатадики, монокристалл темирнинг бир қисмини узишдан кўра силжитиш осонроқ. Шунинг учун эластик деформациялари темирнинг заррачаларида силжиш орқали барпо бўлади. Тажриба текширишлар асосида шундай хулоса чиқадики, силжиш текисликлар узра катта диоганал йўналишда бўлади. Атомлараро боғланиш кучини билиб, тахминан назарий ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бир текисликда ётган атом кристалларнинг бошқа текисликда ётадиган атом кристалларни силжитиш учун кетадиган куч назарий ҳисобга нисбатан тажрибада силжитишга кетадиган куч бир юз марта камроқдир. Назария билан амалиётнинг фарқини шундай тушунтириш мумкин: атом структурасидаги боғланишлар идеал даражасида бўлмаганлиги сабабли (нуқсонлар, дефектлар борлиги сабабли).
Материаллар мустаҳкамлигини ошириш учун икки хил йўналиш бор:

  1. Кристалл структурадаги нуқсонларни камайтириш, уларни идеал структурасига яқинлаштириш;

  2. Атомларнинг бир-бирига боғланишини унинг кристалл панжараси-ни ўзгартириш билан мақсадга эришиш мумкин.

Юкнинг миқдори ортиши билан кучланиш муваққат қаршиликка «в» яқинлашган сари материалнинг энг заиф жойида чўзилиш деформа-циялари кучайиб, «бўйин» ҳосил қилади. Кучланиш қиймати муваққат қаршиликка тенглашгандан сўнг (мустаҳкамлик чегараси) «бўйин» ингичкалашиб бораверади ва намуна тезда узилади.
Е21000 кНсм2 – эластиклик (қайишқоқлик) модули,
Rупоқ – пўлатнинг оқувчанлик бўйича нормал қаршилиги,
Rипв – пўлатнинг муваққат қаршилиги бўйича нормал қаршилиги,
RуRупm –пўлатнинг оқувчанлиги бўйича ҳисобий қаршилиги,
m – материалнинг ишончлилик коэффициенти кучланиш таъсирида пўлатнинг механик хусусиятлари ўзгарувчанлигини ҳисобга олади:
m1,025 . . . 1,15 бўлади.
RuRunm – пўлатни муваққат қаршилиги бўйича ҳисобий қарши-лиги.



Download 127.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling