Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ҳудудларнинг лизингга техника олишдаги
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси Андижон вилояти филиали томонидан лизинг асосида етказиб берилган қишлоқ хўжалик техниклари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т
- 3-жадвал. Андижон вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳолати № Экин номи 2008 йил 2012 йил
Ҳудудларнинг лизингга техника олишдаги
улуши, фоизларда 7 8,1 8,5 8,1 5,6 8,2 5,3 6,3 9,8 7,7 9,6 6,7 10,0 6,1 Қорақалпоғистон Респ - 8,1% Андижон - 8,5% Бухоро - 8,1% Жиззах - 5,6% Қашқадарё - 8,2% Навоий - 5,3% Наманган - 6,3% Самарқанд - 9,8% Сирдарё - 7,7% Сурхондарё - 9,6% Тошкент - 6,7% Фарғона - 10,0% Хоразм - 6,1% 40 2-жадвал. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси Андижон вилояти филиали томонидан лизинг асосида етказиб берилган қишлоқ хўжалик техниклари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т Т/р Техника тури Жами Йиллар 2009 йил 2010 йил 2011 йил дона Млн. сум дона Млн.сум дона Млн.сум дона Млн.сум I Тракторлар 382 20135 124 4672,1 144 8512,2 114 6950,7 шу жумладан: 1 ТТЗ русумли 285 9210,7 96 2983,2 100 3095,8 89 3131,8 2 МХ, МХМ-140, TL- 100 ва TS-6070 русумли ҳайдов тракторлари 3 Axos-340C 45 3220,9 28 1688,9 10 821,8 7 710,2 4 Arion-630C 4 332,9 4 332,9 5 Dominator-130 7 941,1 5 653,1 2 288,0 6 Aхion-850C 1 289,3 1 289,3 II Қишлоқ хўжалик техникалари 358 4094,3 125 298,1 73 460,5 160 734,5 шу жумладан: 1 Трактор тиркамалари 96 1148,1 25 175,2 25 175,2 46 359,1 2 Культиватор ва чизелькультиватор 35 1352,4 7 35,7 11 50,2 17 86,7 3 Сеялкалар 1 2,1 1 2,1 4 Пуркагичлар ОВХ- 600, VP-1 46 289,2 7 42,0 6 36,0 33 211,2 5 Турли кичик механизация воситалари (ОРПД- 12М, Аида ва ОШН-1-30, ОШУ- 200) 147 30,3 83 14,6 14 10,8 50 4,9 6 Минераль ўғит сочгичлар РМУ-0,5 10 17 2 3,6 8 13,4 7 Ўт ўргичлар (КИР- 1,5, КОС-2,1 ва ККУ-2,0) 4 21,3 1 6,1 3 15,2 8 Прессподборщик (ПТ-165, Маркант) 10 237,6 1 22,5 8 180,0 1 35,1 9 Чеканка мосламаси 100 361,9 100 361,9 10 Омочлар 1 8,2 1 8,2 11 Зооветеринария жихозлари (дьюар ва комплект) 8 5,5 7 4,8 1 0,7 Жами 740 43536,1 249 4970,2 217 8972,7 274 7685,2 41 Лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг объектини олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши ҳамда лизинг берувчининг даромадидан иборат бўлади. Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги товаришлаб чиқарувчиларига “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси Андижон филиали томонидан лизингга қишлоқ хўжалик техникалари етказиб бериш натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлиги йилдан йилга ошиб бормоқда (3- жадвал). 3-жадвал. Андижон вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳолати № Экин номи 2008 йил 2012 йил 2012 йил 2008 йилга нисбатан, %да Экин майдони (га) Ялпи ҳосил (центнер) Ҳосил- дорлик (ц/га) Экин майдони (га) Ялпи ҳосил (центнер) Ҳосил- дорлик (ц/га) Экин майдони (га) Ялпи ҳосил (центнер) Ҳосил- дорлик (ц/га) 1 Пахта 102705 3057408 29,8 99715 3159270 31,7 97,0 103 1,9 2 Дон, жами 95591 5956646 62,3 93862 5868828 62,5 110 98 0,2 3 ш.ж.: шоли 1897 66684 35,2 2740 88404 32,3 144 133 -2,9 4 Картошка 4983 1117747 224,3 5638 1095330 194,3 113 98 -30 5 Сабзавот 13359 4235594 317,1 14672 4249847 289,7 110 100,3 -27,4 6 Беда 3486 479373 137,5 1030 190794 185,2 30 39,8 47,7 7 Макка дон учун 2372 183358 77,3 2348 154662 65,9 99 84,3 11,4 8 Макка силос учун 2838 415084 146,3 9534 2515636 263,9 3,4 б 6 б 117,6 Таҳлиллар кўрсатиб турибдики охирги йилларда пахта ва дон етиштириш ҳосилдорлиги ошиб борган. 42 Қонунга мувофиқ лизинг берувчининг лизинг объектини олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми, шунингдек лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари қуйидагилардан иборатдир: - лизинг объектининг сотиб олиш қиймати; - мулк солиғи; - лизинг объектини олиб келиш бўйича транспорт харажатлари, уни ўрнатиш ва ишга тушириш харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; - лизинг объектидан фойдаланиш бўйича лизинг олувчи ходимларини ўқитиш (ўргатиш) билан боғлиқ бўлган харажатлар, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; - лизинг объектини божхонада расмийлаштириш бўйича божхона божи ва йиғими харажатлари, агар лизинг объекти четдан олиб келинган бўлса; - лизинг объектини лизинг олувчига топшириш ва ишга туширишгача бўлган даврда уни сақлаб туриш харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; - лизинг объектини транспортда ташишда қўриқлаш ва суғурталаш харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; - лизинг объектини ҳар қандай тасодифий ҳолат (риск)лардан суғурталаш харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; - қарз (кредит)га олинган маблағлар учун тўланадиган устама (фо из)лар тўлови харажатлари; - лизинг объектини сақлаш ва унга сервис хизмати кўрсатиш харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; 43 - лизинг объектини рўйхатдан ўтказиш харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; - лизинг объектини келажакда капитал таъмирлаш учун заҳира маблағ жамғармасини яратиш харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; - савдо агентининг комиссион йиғимлари; - лизинг объектини лизинг олувчи манзилига олиб бориб бериш бўйича транспорт харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса; - лизинг объектини лизинг олувчига топшириш учун транспортга ортиш ва тушириш харажатлари, агар лизинг шартномасида бошқача тар тиб назарда тутилмаган бўлса; - лизинг объектидан нормал фойдаланишни таъминлаш бўйича амалга оширилиши талаб этиладиган бошқа харажатлар. “Лизинг тўғрисида”ги қонуннинг 22 -моддасида “... лизинг берувчининг лизинг объектини олиш учун қилган харажатларининг ҳаммаси ёки кўп қисми...” дейиш орқали лизинг берувчи харажатларининг ҳаммасини ёки кўп қисмини лизинг тўловлари таркибига киритилиши масаласида лизинг субъектларига эркинлик берилган, яъни бу масалани шартномага асосан белгиланишига ҳуқуқий имконият ярат илган. Чунки, ишлаб чиқаришдаги ҳар хил объектив ёки субъектив сабаблар туфайли ёхуд молиявий имкониятларнинг етишмаслиги оқибатида лизингни амалга ошириш даврида лизинг объекти билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳаммасини лизинг берувчи кўтара олмаслиги мумкин. Ва, аксинча, лизинг объектини олиш билан боғлиқ харажатларининг ҳаммасини лизинг берувчининг зиммасига юкланиши лизинг объекти баланс қийматининг ошиб кетишига ва провард натижада лизинг шартномаси умумий суммасининг қимматлашувига ва бу ҳолат лизинг олувчи учун яхши бўлмаслигига олиб келиши мумкин. Қонун, лизинг берувчининг молиявий зарар кўришини олдини олиш ёки бунга йўл қўймаслик мақсадида, унинг “... лизинг объектини етказиб бериш ва 44 белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари лизинг олувчи томонидан қопланиши”ни белгилаб қўйган. Қонун талабидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон “қишлоқ хўжалиги машиналари лизинги соҳаси”да амалга оширилаётган лизинг жараёнларидаги қуйидаги харажатлар лизинг б ерувчи сифатида “Ўзқишлоқхўжалик -машлизинг” компанияси томонидан амалга оширилмоқда: - лизинг объектини сотиб олиш харажати; - қарз (кредит)га олинган маблағлар учун тўланадиган устама (фоиз)лар тўлови харажатлари; - лизинг объектини рўйхатдан ўтказиш харажатлари; - солиқ тўлови ва бошқа мажбурий йиғимлар харажатлари. “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг лизинг объектини олиш билан боғлиқ харажатлари тури чегараланганлигининг асосий сабаби, ушбу компаниянинг лизинг объектига мулк солиғи тўлашдан озод қилинганлиги, лизинг объектининг суғурталаниши масаласини эса Ҳукуматнинг 2000 йил 2 ноябрда қабул қилинган “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминлаш чора -тадбирлари тўғрисида”ги 424-сонли қарори 5 -бандига асосан лизинг олувчилар зиммасига юклатилганлиги ҳамда компания томонидан асосан “Ўзқишлоқхўжаликмаш -холдинг” холдинг компанияси тизимидаги машинасозлик заводлари ва қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилган техникаларнигина лизингга берилиши билан изоҳланади. “Ўзқишлоқхўжаликмашлизин г” компанияси томонидан 2007 йилда лизинг объектини сотиб олиш ва лизингга расмийлаштириб бериш билан боғлиқ харажатлар 4- жадвалда келтирилган: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling