Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Ўзбекистонда лизинг берувчилар сони ва таркиби
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами: 85
Ўзбекистонда лизинг берувчилар сони ва таркиби
Лизинг берувчилар таркиби сони Тижорат банклари 21 Лизинг компаниялари 46 Бошқа лизинг берувчилар 18 Жами: 85 24 ҳисобидан лизинг фаолиятини амалга ошираётган ҳамда фақат қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ихтисослашган турдаги лизинг хизматини кўрсатаётган “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси киритилади. “Марказий Осиёда лизингни ривожлантириш бўйича лойиҳа” гуруҳи томонидан берилган маълумотларга қараганда 2002 йилда 11 та тижорат банки ва 6 та лизинг компаниялари томонидан 2464 та лойиҳа бўйича 41,4 млн. АҚШ доллари эквиваленти ҳажмида лизинг операциялари амалга оширилган. Амалга оширилган лизинг операциялари (Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки томонидан самолётларни лизингга беришдан ташқари) ҳажмининг 95,1 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига, 1,2 фоизи йўловчи транспорти соҳасига, 0,9 фоизи ишлаб чиқариш ускуналарини лизинги соҳасига, 0,8 фо изи озиқ-овқат ва қайта ишлаш ускуналари лизинги соҳасига ва қолган 2,0 фоизи иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ускуналари лизинги соҳасига тўғри келган. 5 - 6 “Марказий Осиёда лизингни ривожлантириш бўйича лойиҳа” гуруҳи томонидан берилган маълумотларга қараганда 2003 йилда 14 та тижорат банки ва 9 та лизинг компаниялари томонидан 2382 та лойиҳа бўйича 37,9 млн. АҚШ доллари эквиваленти ҳажмида лизинг операциялари амалга оширилган. Амалга оширилган лизинг операциялари (Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқала р Миллий банки томонидан самолётларни лизингга беришдан ташқари) ҳажмининг 75,2 фоизи қишлоқ хўжалиги техникаси лизинги соҳасига, 9,6 фоизи ишлаб чиқариш ускунаси лизинги соҳасига, 4,5 фоизи компютерлар ва оргтехника лизинги соҳасига, 3,9 фоизи автотранспорт лизинги соҳасига ва қолган 6,8 фоизи иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ускунаси ва кўчмас мулк лизинги соҳасига тўғри келган. 7 “Марказий Осиёда лизингни ривожлантириш бўйича лойиҳа” гуруҳи томонидан берилган маълумотларга қараганда 2004 йилда 15 та тижорат банки, 11 та лизинг компаниялари ва 2 та микромолиявий институт 5 Анализ рынка финансового лизинга в Центральной Азии. // IFC, SECO, 2002. -№5. –С.17-20. 6 Лизинг в Центральной Азии. // IFC, SECO, 2004. -№5. –С. 19-27, 84-104. 7 Лизинг в Центральной Азии. // IFC, SECO, 2004. -№5. –С. 19-27, 84-104. 25 томонидан 2810 та лойиҳа бўйича 43,4 млн. АҚШ доллари эквиваленти ҳажмида лизинг операциялари амалга оширилган. Амалга оширилган лизинг операциялари (Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқала р Миллий банки томонидан самолётларни лизингга беришдан ташқари) ҳажмининг 70,3 фоизи қишлоқ хўжалиги техникаси лизинги соҳасига, 14,0 фоизи ишлаб чиқариш ускунаси лизинги соҳасига, 8,0 фоизи кўчмас мулк лизинги соҳасига ва қолган 5,7 фоизи иқт исодиётнинг бошқа тармоқлари ускуналари лизинги соҳасига тўғри келган. 8 “Марказий Осиёда лизингни ривожлантириш бўйича лойиҳа” гуруҳи томонидан берилган маълумотларга қараганда 2005 йилда 14 та тижорат банки ва 11 та лизинг компаниялари ва 3 та бошқа молиявий институтлар томонидан 4078 тадан ортиқ лойиҳа бўйича 81,5 млн. АҚШ доллари эквиваленти ҳажмида лизинг операциялари амалга оширилган. Амалга оширилган лизинг операциялари ҳажмининг 65,7 фоизи қишлоқ хўжалиги ускунаси лизинги соҳасига, 22,1 ишлаб чиқари ш ускунаси лизинги соҳасига, 6,0 фоизи автотранспорт лизинги соҳасига, 2,2 фоизи кўчмас мулк лизинги соҳасига ва қолган 4,0 фоизи иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ускуналари лизинги соҳасига тўғри келган. 9 “Марказий Осиёда лизингни ривожлантириш бўйича лойиҳа” гуруҳи томонидан берилган маълумотларга қараганда 2006 йилда 16 та тижорат банки ва 13 та лизинг компаниялари томонидан 5630 та лойиҳа бўйича 107,6 млн. АҚШ доллари эквиваленти ҳажмида лизинг операциялари амалга оширилган. Амалга оширилган лизинг операциялари ҳажмининг 57,0 фоизи қишлоқ хўжалиги ускуналари лизинги соҳасига, 8,3 фоизи кўчмас мулк лизинги соҳасига, 6,5 фоизи автотранспорт лизинги соҳасига, 5,5 фоизи қурилиш ускуналари лизинги соҳасига, 5,2 фоизи енгил саноат ускуналари 8 Лизинг в Центральной Азии. // IFC, SECO, 2005. -№3. –С. 15-18, 79-103. 9 Лизинг в Центральной Азии и Азербайджане.// IFC, SECO, 2006. -№8. –С. 19-26. 26 соҳасига ва қо лган 17,5 фоизи иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ускунаси лизинги соҳасига тўғри келган. 10 2012 йилда 21 та тижорат банклари, 46 та лизинг компаниялари ва 18 та бошқа лизинг берувчилар томонидан 5107 та лойиҳа бўйича 169,7 млн. АҚШ доллари эквиваленти ҳажмида лизинг операциялари амалга оширилган. Амалга оширилган лизинг операциялари ҳажмининг 36,0 фоизи қишлоқ хўжалиги ускуналари лизинги соҳасига, 9,0 фоизи кўчмас мулк лизинги соҳасига, 21,0 фоизи йўловчи юк автотранспорт лизинги соҳасига, 10,0 фоизи қур илиш ускуналари лизинги соҳасига, 4,0 фоизи енгил саноат ускуналари соҳасига ва қолган 20,0 фоизи иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ускунаси лизинги соҳасига тўғри келган. 11 Лизинг тизимининг амал қилиши иқтисодий моҳиятига кўра асосий капиталга сармоя киритишдан иборат бўлганлиги учун ҳам унинг ялпи ички маҳсулотда (ЯИМ)ги улуши турли мамлакатларда турлича кўрсаткичлар билан ифодаланади. Одатда ҳар бир мамлакатда унинг иқтисодий ривожланиш даражаси, молиявий ресурслар миқдори, банк тизими ривожланиши ва банк ставкаларининг даражаси, ресурсларнинг қиймати, лизинг қонунчилигининг ривожланиши ва чет эл сармоясини жалб этиш кўламига боғлиқ ҳолда лизинг амалиётларининг мамлакат ЯИМдаги улуши ўзгариб боради. Масалан, 2002 йилда АҚШ, Япония, Германия, Франция ва Италия каби ривожланган давлатларда лизинг амалиётларининг ЯИМдаги улуши 1,5 фоиздан 2,0 фоизгачани ташкил этган бўлса, Эстония, Словакия, Венгрия, Чехия ва Руминия каби ривожланаётган давлатларда лизинг амалиётининг мамлакат ЯИМдаги улуши 2,0 фоиздан 4,8 фоизгача бўлган оралиқда ўзгариб турганлигини кузатиш мумкин. Ўзбекистонда 2002 - 2011 йилларда амалга оширилган лизинг операциялари ҳажмининг мамлакат ЯИМдаги улуши 0,43 фоиздан 0,76 10 Лизинг в Центральной Азии и Азербайжане.// IFC, SECO, 2007. -№4. –С. 23-30. 11 Лизинг в Центральной Азии и Азербайжане.// IFC, SECO, 2007. -№12. –С. 23-30. 27 фоизга, асосий капиталга киритилган сармоядаги лизинг амалиётлари улуши 2,7 фоиздан 3,9 фоизгача ортиб борган 12 . Лизинг берувчиларнинг ҳисоботлари ва Марказий Осиёда лизингни молиялаштириш жамғармаси қошидаги Техник ёрдам лойиҳаси гуруҳининг маълумотларига таяниб, 2002-2011 йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган жами лизинг жараёнлари тўлиқ таҳлил этилди ва унда қишлоқ хўжалиги техникалари лизингининг салмоғи аниқланди. 2007 йилларда лизинг фаолиятини ривожланиши бўйича қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларни алоҳида график ва диаграммалар шаклида кўрсатиб ва қайд этиб ўтиш мумкин: Ўзбекистонда 2005-2011 йилларда йил мобайнида тузилган (ва ижрога киритилган) лизинг битимларининг умумий миқдорида қишлоқ хўжалиги ускуналари лизинги битимининг улуши 2007 йилда энг юқори даражага етган. Ўзбекистондаги ҳар битта молиявий гуруҳнинг 2003-2007 йилларда амалга оширган лизинг операциялари ҳажми улар ҳар бирининг 2002 йилда амалга оширган лизинг операцияси ҳажми билан ўзаро таққосланди: 2002 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2007 йилда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан 1,8 мар та, бошқа лизинг компаниялари гуруҳи томонидан 29,7 марта, тижорат банклари гуруҳи томонидан эса 107,4 марта ошириб бажарилган. Бу, республикада лизингни янада ривожлантириш бўйича тижорат банкларида катта молиявий имкониятлар мавжудлигини кўрсатади . Ўзбекистондаги ҳар битта “молиявий гуруҳ” томонидан 2002 -2007 йилларда амалга оширилган лизинг операциялари ҳажми миқдор ва “молиявий гуруҳлар”нинг бозордаги улуши жиҳатидан ўзаро таққосланди. 2003-2007 йилларда амалга оширган лизинг операцияси ҳажми ва бозордаги улуши бўйича 2002 йилдаги кўрсаткичга нисбатан солиштирилганда: 12 Лизинг в Центральной Азии и Азербайджане // IFC, SECO, 2007. -№4. –С. 25. 28 Республикада асосий лизинг берувчи ҳисобланган “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан 2002 йилда 26 427,6 млн. сўмлик қийматдаги қишлоқ хўжалиги ускуналари лизингга етказиб берилган ва бу миқдор лизинг бозорининг 89,3 фоизини ташкил этган бўлса, 2007 йилда 47 344,3 млн. сўмлик қийматдаги қишлоқ хўжалиги ускуналари лизингга етказиб берилган ва бу республика лизинг бозорининг 22,0 фоизини ташкил этган; - тижорат банклари гуруҳи томонидан 2002 йилда 947,7 млн. сўмлик қийматдаги ускуналар лизингга етказиб берилган ва бу миқдор лизинг бозорининг 3,2 фоизини ташкил этган бўлса, 2007 йилда 101 790,3 млн. сўмлик қийматдаги ускуналар лизингга етказиб берилган ва бу республика лизинг бозорининг 47,3 фоизини ташкил этган; - бошқа лизинг компаниялари гуруҳи томонидан 2002 йилда 2 227,0 млн. сўмлик қийматдаги ускуналар лизингга етказиб берилган ва бу миқдор лизинг бозорининг 7,5 фоизини ташкил этган бўлса, 2007 йилда 66 066,8 млн. сўмлик қийматдаги ускуналар лизингга етказиб берилган ва бу лизинг республика бозорининг 30,7 фоизини ташкил этган. 2002-2007 йилларда Ўзбекистонда банк лизинги секторида айниқса катта ҳажмларда лизинг операциялари амалга оширилди. Республиканинг деярли барча вилоятларда филиаллари бўлган ва кенг мижозлар тармоғига эга бўлган банклар 2002 йилдаги қонунчилик асосида берилган солиқ имтиёзларига тезда эътиборни қаратдилар. Буни 2005 -2011 йиллар мобайнида лизинг бозорининг “молиявий гуруҳлар” ўртасида тақсимланишида ҳам кў риш мумкин. Ўзбекистонда агросаноат соҳасида лизингни ривожлантиришга асосий стратегик вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” лизинг компаниясидан олинган маълумотларга кўра, мазкур компания томонидан 2002-2007 йиллар мобайнида қишлоқ хўжалик корхоналарига лизинг шартлари асосида 15826 та лойиҳа бўйича 215,9 млрд. сўмлик қийматдаги 20 520 донадан ортиқ 29 техникалар етказиб берилган, лизинг жараёнига 20 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалик корхоналари ва ўнлаб қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводлари жалб этилган. “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан: 2002 йилда 2094 та лизинг лойиҳаси асосида 37 971,8 млн. сўмлик лизинг операцияси ҳажмида жами 26 427,6 млн. сўмлик қийматдаги 2253 дона қишлоқ хўжалиги техникалари қишлоқ х ўжалиги корхоналарига лизингга етказиб берилган. 13 2003 йилда 1810 та лизинг лойиҳаси асосида 33 412,3 млн. сўмлик лизинг операцияси ҳажмида жами 24 747,5 млн. сўмлик қийматдаги 2074 дона қишлоқ хўжалиги техникалари қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизингга етказиб берилган. 14 2004 йилда 2293 та лизинг лойиҳаси асосида 35 837,9 млн. сўмлик лизинг операцияси ҳажмида жами 28 411,8 млн. сўмлик қийматдаги 3248 дона қишлоқ хўжалиги техникалари қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизингга етказиб берилган. 15 2006 йилда 3697 та лизинг лойиҳаси асосида 59 367,1 млн. сўмлик лизинг операцияси ҳажмида жами 48 361,1 млн. сўмлик қийматдаги 4297 дона қишлоқ хўжалиги техникалари қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизингга етказиб берилган. 16 2007 йилда 3256 та лизинг лойиҳаси асосида 56 800,0 млн. сўмлик лизинг операцияси ҳажмида жами 47 344,3 млн. сўмлик қийматдаги 4770 дона қишлоқ хўжалиги техникалари қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизингга етказиб берилган. 17 2005-2011 йилларда Ўзбекистонда лизинг операциялари ҳажмининг ўсиш динамикаси кўрсатиб турганидек, йилдан йилга ўсиб бормоқда. (1 - расм). 13 “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг йиллик ҳисобот м атериаллари. 14 “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг йиллик ҳисобот материаллари. 15 “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг йиллик ҳисобот материаллари. 16 “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг йиллик ҳисобот материаллари. 17 “Ўзқишлоқхўжаликмашлиз инг” компаниясининг йиллик ҳисобот материаллари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling