Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети


- расм. Горизонтал текисликда плуг қаршилик кучларининг тенг таъсир этувчисини аниқлаш


Download 1.72 Mb.
bet17/22
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1618769
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Курс лойиҳа ПЛУГ

18 - расм. Горизонтал текисликда плуг қаршилик кучларининг тенг таъсир этувчисини аниқлаш
Плуг мувозанат ҳолатда ишлаётибди деб фараз қилиган ҳолда, 14 ва нуқталари бирлаштирилади ҳамда кучининг таъсир этиш йўналиши топилади.
Кучлар кўпбурчаги қутби дан 14- га параллел чизиқ ўтказилиб кучи йўналиш чизиғи билан кесишган нуқтаси белгиланади ва ва кучларининг миқдорлари аниқланади.
кучи плугдан тракторга ва тортқилар ёрдамида таъсир кўрсатади. Агар тортқиларга таъсир кўрсатадиган кучарни аниқлаш лозим бўлса, кучлар праллелограмми қуриш усули билан ушбу ва кучларнинг миқдорлари аниқланади.
Трактор осиш механизмининг плуг ишига таъсири
Шудгорлаш агрегати ишлаётганида, унинг равон ҳаракатланиши таъминланса тайинланган шудгорлаш чуқурлиги ва қамров кенглигининг ўз-ўзидан ўзгариб кетмаслиги юқорида баён этилган эди. Бунда плуг қаршилик кучларининг йиғиндиси ва тегишли оний айланиш марказлари ва лардан ўтишлари таъминланади (16 ва 18 - расмлар). Бўйлама - тик текисликда оний айланиш маркази 3 – 4 марказий ва 1 – 2 бўйлама тортқилар йўналиш чизиқларининг ўзаро кесишган нуқтасида жойлашади. Горизантал текисликда эса, оний айланиш маркази - бўйлама тортқилар йўналиш чизиқларининг кесишган нуқтасида жойлашади. оний айланиш марказларининг жойлашиш ўрни мавҳум бўлиб, улар тортқиларнин ўлчамлари ва ўрнатилиш жойларига боғлиқ.Улар бўйлакма-тик ва горизантал текисликларидаги бир-бирларининг тасвирлари эмас.
оний айланиш марказларнинг ўрни плуг иши сифатига катта таъсир кўрсатади. Ҳар хил турдаги тупроқлар ва уларнинг хусусиятлари ўзгарувчан бўлганлиги, плуглар турли ишчи қисмлар билан жиҳозланган бўлиши ва бошқа сабабларга кўра ва кучларининг миқдори ва йўналиши ўзгарувчан бўлиши мумкин. Шу сабабли, агрегатда ҳарқандай шароитда плугнинг равон ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, оний айланиш марказлари ларнинг жолашиш ўрнини ўзгартириш (созлаш йўли билан) имкониятлари (2 - 3, ёки , бўғинларининг узунликларини ўзгартириш) кўзда тутилади. Бўйлама-тик текисликда оний айланиш маркази ўрнини шунда таъминлаш керакки, иш ҳолатига туширилаётган плугнинг 2-3 м масофа босиб ўтиши давомида тайинланган чуқурликда ишлов бериши таъминлаши керак.
Горизонтал текисликда, оний айланиш маркази бўғинига яқин бўлгани маъқул, бунда плугнинг равон ҳаракатланиши тез тикланади. Шу сабабли, трактор осиш механизми ва тортқилари бир нуқтада бириктирилгани, яъни плуг тракторнинг икки нуқтали схемада уланган осиш механизмига ўрнатилиши мақсадга мувофиқ.



Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling