Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети


Download 1.72 Mb.
bet1/22
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1618769
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Курс лойиҳа ПЛУГ


014

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ



КОРПУС ИШЧИ СИРТИ ВА ОСМА ПЛУГ СХЕМАСИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ПЛУГНИ КИНЕМАТИК ВА ДИНАМИК ТАДҚИҚ ҚИЛИШ



ТОШКЕНТ-2015й.




ЛИШ

КОРПУС ИШЧИ СИРТИ ОСМА ПЛУГ СХЕМАСИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ЛУГНИ КИНЕМАТИК ВАИНАМИК ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
КОРПУС ИШЧИ СИРТИ ВА ОСМА ПЛУГНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ПЛУГНИ КИНЕМАТИК ВА ДИНАМИК ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
Курс ишини бажаришга оид методик кўрсатма

Тошкент, ТошДАУ, 2015й.
Қўлланмада, кенг тарқалган универсал ва маданий корпуслар ишчи сиртини лойихалаш ва осма плуг схемасини тузиш бўйича маълумотлар келтирилган. Шудгорлаш агрегати иш кўрсаткичларининг сифатига таъсир этувчи омиллар, плугни кинематик ва динамик тадқиқоти мисол тариқасида кўрсатилган.
5430100- Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва 5111000-Касб таълими (5430100-Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш) таълим йўналиши талабалари учун тавсия қилинади.
Тузувчилар
Шаумарова М. - техника фанлари номзоди, профессори (ТошДАУ)
Абдиллаев Т. - техника фанлари номзоди, доцент (ТошДАУ)
Дускулов А.А. - техника фанлари номзоди, доцент (ТошДАУ)
Исаков А.А. –катта ўқитувчи (ТошДАУ)
Жалилов З.А.- ассистент (ТошДАУ)

Тақризчилар
Шовазов Қ.О. – техника фанлари номзоди, доцент (ТИМИ)
Алиқулов С. техника фанлари номзоди, доцент (ТошДАУ)
КИРИШ
Курс лойиҳаси талабаларнинг мустақил таълим йўналишида бажариладиган иш бўлиб, “Қишлоқ хўжалиги машиналари” фанини ўрганиш ва ўзлаштириш жараёнинининг якунловчи босқичи ҳисобланади. Бу босқич талабанинг мазкур ва бошқа ( назарий механика, машина ва механизмлар назарияси в. б.) фанларни ўрганиш ва ўзлаштириш жараёнида олган билимлар мажмуасини амалда қўллай билиш кўникма ва малакасини пайдо қилишга қаратилган. Курс лойиҳасини бажаришда талабаларнинг олдин олинган билимлари, уларнинг хотирасида мустаҳкамланади, билимлари ҳажми кенгаяди, инженерлик ҳисобларни, график ишларни бажариш малакаси вужудга келади, битирув малакавий ишини самарали бажариш учун билимлар замини шакилланади. Шунинг учун “Қишлоқ хўжалиги машиналари” фанининг ўқув дастурига асосан курс лойиҳаси белгиланган иш шароитларга мос келадиган қишлоқ хўжалиги машиналарининг асосий ишчи органларининг ўлчамларини, иш режимларини, технологик ва энергетик кўрсатгичларини ҳисоблаш, аниқлаш, ишлаб чиқишни кўзда тутади.
Курс лойиҳаси қишлоқ хўжалиги машиналари технологик жараёнларини ва уларнинг параметрларини асослаш, ҳисоблаш, лойиҳалаш компютер техникалари ёрдамида бажарилиши мумкин. Курс лойиҳасини бажариш бўйича топшириқ ҳар бир талабага алоҳида берилади. Қишлоқ хўжалиги машиналари фанидан бажариладиган курс лойиҳаси 20...25 варақ ҳажмдаги А4 форматли қағозга, қўлда ёки компъютерда ёзилган тушинтириш матни ва А1 форматли 1,5 – 2 та стандарт “ ватман” қағозига чизилган график қисмдан ташкил топиши керак.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling