Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети
Плуг қаршилик кучларнинг тенг таъсир
Download 1.72 Mb.
|
Курс лойиҳа ПЛУГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Плугнингбўйлама - тик текисликда равон харакатланиши
Плуг қаршилик кучларнинг тенг таъсир
этувчисини аниқлаш Плуг, ерга тайинланган ишлов бериш чуқурлигини ўзгартирмасдан, бир текис, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланса, унинг мувозанатда ишлаши ва равон ҳаракатланиш шарти бажарилади. Бунда вертиқал текислик бўйича плугнинг ишлов бериш чуқурлигининг, горизантал текисликда эса плугнинг қамров кенглигининг ўзгармаслиги таъминланади, натижада ишлов бериладиган ер сифатли шудгорланади. Плугнинг мувозанатда ва равон ҳаракатланиш шарти аналитик ва график усулларда аниқланиши мумкин. Плугнинг мувозанатда ва равон ҳаракатланиш шарти аналитик шаклда аниқлаш учун умумий кўринишда унга таъсир қиладиган кучлар ва моментлардан олтита тенглама тузилиб, аниқланади. Плуг мувозанатда ва равон ҳаракатланиш учун плугга таъсир қиладиган кучларнинг учта координата ўқларининг хар бирига проекциялари йиғиндиси ва ушбу кучлардан ҳар бир ўқларга нисбатан олинган моментлар йиғиндиси нулга тенг бўлиши керак. Тенгламаларни тузиш ва уларнининг ечимини ишлаб чиқиш кўп вақт талаб қилади. Шунинг учун кўпинча график усулдан фойдаланилади. Плугнинг мувозанатда ва равон ҳаракатланишини график усулда аниқлаш ва таҳлил қилиш учун шудгорлаш агрегатининг коструктв схемаси бўйлама – тик ва горизантал текисликларда қурилади, плуг схемасига, унга таъсир этувчи кучлар қўйилади. Уларни геометрик қўшиш йўли билан кучлар кўпбурчаги қурилади. Бунда кучлар кўпбурчаги ёпиқ бўлиши, барча кучлар йиғиндисининг тенг таъсир этувчиси (P΄zx ва P΄xy ) плугнинг оний айланиш марказидан ўтиши керак(16 ва 18-расмлар). Плугнингбўйлама - тик текисликда равон харакатланиши Иш жараёнида плуг корпуси ишчи сиртининг ҳар бир элементар юзасига тупроқнинг қрашилигидан ҳосил бўлган нормал ва уринма кучлар таъсир кўрсатади. Корпус ишчи сиртнинг ҳар бир элементар юзасида уларнинг миқдори ва йўналишлари ҳар хил, шунинг учун уларни бир тенг таъсир этувчига келтириб бўлмайди, Аммо, плуг ишини тадқиқот қилишда унга таъсир қиладиган кучларнинг учта текисликдаги проекцияларини, миқдорларини ва йўналишларини ҳамда таъсир этиш нуқталарини билишга тўғри келади. Ушбу маълумотларни плуг корпусга, унинг ҳаракатланиши йўналишида таъсир кўрсатадиган - Rx, горизантал текисликда, ҳаракат йўналишига перпендикиляр йўналишда таъсир кўрсатадиган - Rу ва вертикал текисликда таъсир кўрсатадиган - Rz қаршилик кучларини бир пайтнинг ўзида ўлчаб олиш имконини берадиган, плуг корпусини махсус қурилмаларда фазовий динамометрлаш йўли билан аниқланади. Бу кучларни тупроқнинг элементар қаршилиги бош векторининг проекцияси деб қабул қилинади. Плугнинг турғун ҳаракатланиши, унга таъсир кўрсатадиган кучларнинг миқдори, йўналиши ва уларнинг нисбатларига боғлиқ, бундай кучларга тортиш кучи, оғирлик кучи, ишчи органларга тупроқнинг қаршилик кучлари, ишқаланиш кучлари ва бошқалар киради. Шулар орасидан ҳаракатланиш йўналишига тўғри йўналган тортишга қаршилик кучининг горизантал ташкил этувчиси алоҳида ўрин эгаллайди. Бу куч, сон қиймати бўйича тенг, йўналиши эса қарама-қарши бўлган куч, плугнинг тортишга қаршилиги деб ном олган кучдир, у плугга таъсир этадиган барча кучларни тавсифлайдиган, асосий, умумлаштирилган кўрсатгич ҳисобланади ва машинанинг энергетик кўрсатгичларини баҳолаш мезони ҳисобланади. Шунинг учун унинг сон қийматига асосан бошқа кучларнинг сон қийматлари аниқланади. Курс лойиҳасида, маданий ва универсал корпуслар билан жиҳозланган, умумий ишларга мўлжалланган плуг схемасини қуриш кўзда тутилган. Маданий ва универсал корпусларнинг ишчи сирти бир- бирига жуда яқин бўлганлиги сабабли уларга таъсир кўрсатадиган тупроқнинг қаршилик кучларининг твасифи, сон қийматлари, йўналишлари ва таъсир этиш жойлари ҳам деярли бир хил. Шунинг учун ҳар иккала корпус билан жиҳозланган плугга таъсир этадиган кучларни назарий механиканинг умумий қоидалардан фойдаланилган ҳолда аниқланади. Плугнинг тортишга қаршилик кучининг ташкил этувчилари йиғиндисини аниқлашда, биринчи бўлиб, корпусга горизантал текисликда таъсир кўрсатадиган тупроқнинг қаршилик (18а-расм) кучини топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: бу ерда: q-плугнинг солиштирма қаршилиги Н / ; 𝛈 = 0,7 ... 0,8 - плугнинг фойдали иш коэффициенти; а ва – шудгорлаш чуқурлиги ва корпуснинг қамров кенглиги , см. Бўйлама-тик текисликда плугга қуйидаги кучлар таъсир қилади: плугнинг оғирлик кучи Gпл, корпуслар ишчи сиртига тупроқнинг реакция кучлари , трак тахталарнинг шудгор деворига ишқаланиш кучлари , таянч ғилдирагига тупроқнинг реакция кучи Q ва кучларини аниқлашдан олдин, харбир корпусга таъсир этадиган тупроқнинг реакция кучини аниқланади. Бу куч корпусга горизантал текисликканисбатан 120 бурчаги остида таъсир килади, таъсир этиш нуқтаси, бурчак қиймати мусбат бўлганда = 0,5a, манфий бўлганда эса = 0,3a тенг. Ҳисобий ишларда = 0,5a қабул қилинади (15-расм). бурчагининг қиймати, тупроқнинг хусусиятига, лемех тиғининг ўткирлигига ва шудгорлаш чуқурлигига боғлиқ. Лемехлар тиғи ўтмас бўлганда ёки қаттиқ тупроқларда бурчаги манфий бўлиши мумукин, бу ҳолда, кучи пастдан юқорига йўналган бўлади [4] ва шудгорлаш чуқурлигини ўз-ўзидан камайишга олиб келади. кучининг қиймати қуйидагича топилди: , Барча корпусларга бир хилда юкланади деб ҳисоблаб, тенг таъсир этувчини аниқлаймиз ва уни ўртада жойлашган корпусга таъсир этади деб қабул қиламиз (бу ерда корпуслар сони). Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling