Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети
Download 1.72 Mb.
|
Курс лойиҳа ПЛУГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУРС ЛОЙИҲАСИНИНГ ТАРКИБИ
- КУРС ЛОЙИҲАСИНИНГ НАМУНАВИЙ ТОПШИРИҒИ ВА ТУШИНТИРИШ МАТНИ МАЗМУНИ
ЛОЙИҲАНИНГ ҚИСҚАЧА АСОСИ
Дехқончиликда бажариладиган энг мураккаб, энг сермашаққат, энергия ва меҳнатни энг кўп талаб этадиган технологик жараёнлардан бири – бу экин экиладиган ер майдонларини шудгорлашдир.Тупроққа талаб даражасида, сифатли ишлов берилса, шак – шуҳбасиз қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва юқори сифатли махсулот олиш таъминланади. Шу сабабли экин майдонларини шудгорлашда қўлланиладиган плугларнинг ишчи қисмлари тамонидан бажариладиган технологик жараёнларнинг моҳиятини чуқур англаш, уларни амалга оширишда қўлланиладиган ишчи сиртларини тўғри танлаш, уларни лойиҳалаш асосларини билиш, плуг ишчи қисмларини бир – бирига нисбатан тўғри жойлаштириш, шудгорлаш ишларини агротехник талаб даражасида амалга оширишни таъминлаш учун плугни тракторга тўғри улаш (агрегатлаш), плугдан фойдаланишда, унинг тортишга қаршилигини камайтириш, энергия ва ресурстежамкорлик йўналиши йўлларини кенг кўламда ва чуқур ўрганиш талаб этилади. Шуларга асосан курс лойиҳаси плуг корпуси ишчи сиртини ва плуг схемасини лойихалаш, плугни (осма плуг мисолида)кинематик , динамик тадқиқот қилиш, плугни тракторга тўғри улаш масалаларига бағишланади. КУРС ЛОЙИҲАСИНИНГ ТАРКИБИ Курс лойиҳаси таркибида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:-кафедра мудири ва курс лойиҳаси рахбари имзоси билан тасдиқланган топшириқ; -кириш; -тушинтириш, ҳисоблаш, асослаш, график қисмлардан ташқил топган маълумотлар; -А2 ва А1 форматдаги ватман қағозига қўлда ёки компъютерда (масштабда) чизилган график чизмалар; - хулоса ва фойдаланилган адабиётлар; КУРС ЛОЙИҲАСИНИНГ НАМУНАВИЙ ТОПШИРИҒИ ВА ТУШИНТИРИШ МАТНИ МАЗМУНИ Курс лойиҳасини бажариш учун дастлабки маълумотлар: - корпуснинг тури: - - максимал шудгорлаш чуқурлиги, см; - λ - шудгорлаш чуқурлигининг корпус қамров кенглигига нисбати; - ясовчиларнинг шудгор деворига энгашиш бурчаклари, град; - ε – лемех тиғининг шудгор тубига нисбатан энгашиш бурчаги,град; - q - тупроқнинг солиштирма қаршилиги,Н/см; -плуг осиладиган тракторнинг русими ва шудгорлаш агрегатининг ишчи тезлиги, м/с. Курс лойиҳаси тушинтириш матни мазмуни: плуг ишлатиладиган тупроқ – иқлим шароитининг қисқача тавсифи; плуг ишчи сиртини лойиҳалашнинг тартиби, мазмуни ва корпус ишчи сиртининг лойиҳаси; плугнинг айрим ўлчамлари ҳисоби ва плуг схемасини қуришнинг график ва ёзма баёни; плугнининг кинематик ва динамик тадқиқоти ҳисоби ва уларнинг график чизмаси; хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling