Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети
-расм. Корпуснинг олд кўринишини қуриш
Download 1.72 Mb.
|
Курс лойиҳа ПЛУГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-расм. Лойихаланаётган корпус проекцияси ва бошқа қисмларини жойлаштитиш схемаси . Йўналтирувчи эгри чизиқни қуриш.
- 4-расм. ЙЭЧ ни жойлаштиришга оид чизма
2-расм. Корпуснинг олд кўринишини қуриш
Корпус ишчи сиртининг уст кўринишини қуриш учун, унинг олд кўриниш чизмасига бир нечта ясовчилар (улар сони қанча кўп бўлса шунча аниқроқ қурилади)ўтказилади ва улар ёрдамида ишчи сиртнинг йўналтириувчи эгри чизиғи, ҳар бир ясовчиларнинг шудгор деворига нисбатан энгашиш бурчаги қийматлари ва корпус ишчи сиртларининг яхлитланган кўриниши қурилади. Корпусни лойиҳалашда умумий ишларни бажаришда ишлатиладиган плугларда қўлланиладиган корпусларнинг ясовчилари 25 мм, йирик габаритли корпусларда эса, 50 мм оралиқда ўтказилади. Курс ишини бажаришда 11 ясовчи (0, 1, 2, ... 10) ўтказиш тавсия этилади. Ўтказилган ясовчилар оралиғи ўзаро тенг бўлиши учун корпус баландлиги ни 10 та тенг бўлакларга бўлиш керак. Ясовчилар ўтказилгач, уларни №0, №1, №2, №3, .... №10 рақамлари билан белгилаб қўйилади. 3-расм. Лойихаланаётган корпус проекцияси ва бошқа қисмларини жойлаштитиш схемаси. Йўналтирувчи эгри чизиқни қуриш. Одатда, йўналтириучи эгри чизиқ (ЙЭЧ) сифатида доиранинг бир қисми ёки парабола шаклида қабул қилинади. Универсал корпусни лойиҳалашда ЙЭЧ лемех тиғининг охириги нуқтасига перпендикуляр ўтказилган тик текислик да, маданий корпусда эса, лемех тиғи учидан, лемех узунлигининг қисмида жойлашган нуқтадан ўтқазилган перпиндикуляр текислик да жойлаштириш қабул қилинади(4-расм). 4-расм. ЙЭЧ ни жойлаштиришга оид чизма. ЙЭЧнинг шакли шундай танланиши керакки, кўтарилаётган тупроқ қатлами лемех ва ағдаргич ишчи сиртида тўлиқ жойлашиши, ҳаракатланаётган тупроқ корпуснинг юқорги қиррасидан ошиб, орқасига тўкилмаслиги керак. Ушбу шартни таъминлаш учун ЙЭЧ сифатида радиуси R бўлган доиранинг бир қисми қабул қилинади. Бунда чизиғининг узунлиги (4-расм) ёйнинг узунлиги га тенг ёки кичик бўлиши керак, яъни Бундан мин , мм (1) ЙЭЧни чизмасини ватман қағозининг бирор бўш жойига жойлаштирилиши мумукин. Аммо, кейинчалик ундан фойдаланиш қулай бўлиши учун, уни 3- чи расмда кўрсатилганидек жойлаштирилгани маъқул. Корпуснинг горизантал кўриниш чизмасини қуришни бошлаш учун корпуснинг олд кўринишидаги А нуқтанинг прокциясини шудгор девори чизиғини давом эттириб қағознинг пастки четидан чизиқ бўйлаб 20....30 мм юқорида нуқта белгиланади ва ундан шудгор деворига нисбатан берилган 0 бурчак остида лемех тиғини билдирувчи чизиқ ўтказилади. Унга Д нуқтаyb проекциялаб, ламех тиғининг узунлиги аниқланади. Универсал корпуслар учун лемех узунлигининг охирги нуқтаси дан га перпендикуляр чизиқ ўтказилади. тўғри чизиқда ЙЭЧнинг горизантал текисликдаги проекцияси ётади. Агар маданий корпус лойихаланаётган бўлса, ЙЭЧ жойлашган текислик лемех узунлигининг бўлагида (4-расм) нуқтадан ўтган теқисликда жойлашган бўлади. ЙЭЧнинг лемех тиғига перпендикуляр ( ) текисликдаги кўринишини қуриш учун чизиқнинг давомидан, лойиҳалаш учун қулай жойдан L нуқта белгиланади ва уни координата маркази этиб танланади, координата ўқлари ОХ ва ОУ ўқлари ўтказилади, ЙЭЧ нинг горизантал текисликдаги проекцияси ОХ ўқига параллел бўлганлиги учун уни шудгор туби деб қабул қилинади. L нуқтадан (3 ва 5 - расм) берилган бурчаги остида қия чизиқ ва ушбу чизиққа перпендикуляр чизиқ ўтқазилади. Формула (1) ёрдамида ҳисоблаб топилган радиус ёрдамида О марказ топилади ва марказ атрофида радиуси мин га тенг ёй чизилади. О нуқтадан ОХ ўқига(шудгор туби текислигига) параллел чизиқ ўтказилиб, унинг ёй билан кесишган жойида Р нуқтаси белгиланади. Ёйнинг Р нуқтасидан уринма ўтказилиб, унинг қия чизиқ билан кесишган жайи, Ж нуқта белгиланади. LЖ чизиғига лемехнинг эни ( =105ёки 122 мм) ва унинг тўғри чизиқли қисмининг эни S қийматлари масштабда қўйилади ва тегишли N ва м белгилар билан белгиланади. S нинг қиймати шудгорлаш чуқурлиги α га боғлиқ равишда (α = 25...35 см бўлганда S=60мм) қабул қилинади. L нуқтадан юқорига баланлиги ва оралиқлари корпуснинг олд кўриниши схемасига чизилган ясовчиларга тенг бўлган ясовчилар ўтказилади.Nж ва Рж кесмалар тенг бўлаклакрга бўлинади, бўлаклар нуқталарини бир хил белгилар билан белгилаб, уларни ўзаро туташтирилади ва улар асосида парабола (NР) қурилади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling