3.4. Хом ашѐдан тайѐр маҳсулот чиқиши.
Тажрибада кузатилган навлардан қуритилган маҳсулот олишда Обжўш
ва Штабел усулларидан фойдаланилди ва уларни қуритиш давомийлиги
ҳамда тайѐр маҳсулот чиқиши аниқланди.
Қуйидаги (7-жадвал) маълумотларини таҳлилига кўра ўрганилган
кишмиш ва майизбоп навларни обжўш усулида қуритиш давомийлиги 7-9
кун бўлиб, тайѐр маҳсулот чиқиши таққос нав Оқ кишмиш навида 21,9
тоннани ташкил этган бўлса, Қора кишмиш, Пушти кишмиш ва Хишрау
кишмиш навларида бу кўрсаткич 31,0-23,5 ва 32,6 тоннани ташкил этиб,
таққос навга нисбатан 9,1-1,6 ва 10,7 тоннага юқори қуритилган маҳсулот
олинганлиги аниқланди. Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, энг юқори
натижа Хишрау кишмиш навидан олинди.
Майизбоп навларидан олинган натижаларни таҳлил қиладиган бўлсак,
қуйидагича натижаларни кўриш мумкин, таққос нав Султон навидан 23.7
тонна қуритилган маҳсулот олинган бўлса, Андижон қораси, Қора жанжал ва
Ризамат навларида бу кўрсаткич 30,6-35,5 ва 35,1 тоннани ташкил этиб,
таққос навга нисбатан 6,9-11,8 ва 11,4 тоннага кўп қуритилган маҳсулот
олинганлиги аниқланди.
Олинган маълумотлардан кўриниб турибдики кишмиш ва майизбоп
навларда ҳам бир хил қонуният сақланиб қолди.
50
7-жадвал
Тажрибадаги кишмишбоп ва майизбоп узум навларидан
обжўш усулида тайѐр маҳсулот чиқиши
№
Навлар номи
Қуритишга
қуйилган
узум
миқдори, кг
Қуритиш
давомийлиги
(кунларда)
Қуритилган маҳсулотлар
чиқиши
КГ
%
ц/га
Кишмишбоп навлар
1
Оқ кишмиш (таққос)
10
7
2.03
20,3
21,9
2
Қора кишмиш
10
7
2.19
21.9
31,0
3
Пушти кишмиш
10
6
2.06
20,6
23,5
4
Хишрау кишмиш
10
9
2.29
22.9
32,6
Do'stlaringiz bilan baham: |