Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
III. ТАТҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Bmi jadavallari
III. ТАТҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
МУҲОКАМАСИ. 3.1. Ток ўсимлигини ўсув давридаги феналогик кузатишлар. Ток йил давомида ўсиши, ривожланиши, ҳосил бериши каби жараѐнларни ўз ичига олади. Эрта баҳорда ўсимликда шира ҳаракатидан бошланиб, сўнг куртаклар уйғонади; новдалар, барглар, тўпгуллар ривожланади, ток гуллайди, куртаклар шакллнади, ғужумланиб ривожланиб пишади, навдалар пишиб етилади, ўсиш тўхтаб барглар тўкилади (хазон резги бошланади). Ўсув даври, асосан олтита феналогик фазадан иборат: шира ҳаракати; куртакларни бўртиши ва новдаларни ўсиши; гуллаш; ғужумларни тугиши; ғужумларни ўсиши ва пишиши; баргларни тўкилиши (хазонрезгилик). Ўсув даврининг бундай фазаларга бўлиниши ҳар бир фазада зарур агротехник тадбирларни белгилаш, ҳосилни ўз вақтида териб олиш, шунингдек токни қишга тайѐрлаш имконини беради. Ҳар бир фазани бошланиши ва давом этиши ташқи муҳим шароитлари, нав хусусиятлари ток тупларининг ѐши каби омилларга боғлиқ. Республикамиз табиий иқлим шароитлари узумни барча йўналишдаги навларини муваффақият билан етиштириш учун жуда қулай бўлсада, уларни минтақалар бўйича жойлаштириш муҳим аҳамиатга эга. Бунинг учун эса навни биологик – хўжалик хусусиятларини ўрганиш лозим. Ток навларни ўсув даври, ундаги феналогик фазаларни атрофлича ўрганиш уларни ўтиш муддатларини билиш узумдан мўл ва сифатли ҳосил олишга қаратилган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради. Биз ўз тажрибаларимизда қуритилган узуммаҳсулотлари олиш учун узумнинг бир қатор кимиш ва майизбоп навларини Андижон вилояти шароитида ўсиши, ривожланиш хусусиятларини ва ўсув финофазаларини ўтиш муддатларини ўргандик. 41 2-жадвал Тажрибадаги кишмиш ва майизбоп узум навларини ўсув фазаларини ўтиш муддатлари. № Навлар номи Фенофазалар ўтиши. Куртакларни бўртишидан пишишгача бўлган давр давомийлиг (кунларда) Куртаклар бўртиши Гуллаш Ғужум- ларни пишиши Кишмишбоп навлар 1. Оқ кишмиш (таққос) 9.IV. 20,V. 15.VIII. 128 2. Қора кишмиш 8.IV. 19.V. 15.VIII. 129 3. Пушти кишмиш 9.IV. 20,V. 30,VIII. 143 4, Хишрау кишмиш 9.IV. 20,V. 30,VIII. 143 Майизбоп навлар 1. Султони (таққос) 6.IV. 20,V.135 15.IX. 162 2. Андижон қораси 8.IV. 20,V. 10,VIII. 124 3. Қора жанжал 8.IV. 20,V. 10,IX. 155 4. Ризамат 9.IV. 20,V. 20,VIII. 133 2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики тупларда куртаклар бўртиш ва гуллаш муддатлари таққос навга нисбатан деярли фарқ қилмади. Ғужумларни пишиши бўйича навлар орасидаги фарқ деярли 15 кунни ташкил этди. Майизбоп навларда бу кўрсаткичлар, куртаклар бўртиш муддатлари таққос навга нисбатан 2-3 кун фарқ қилди. Гуллаш муддатларида фарқ сезилмади. Ғужумларини пишиш даврида фарқлар сезила бошлади, жумладан таққос навга нисбатан Андижон қораси ва Қора жанжал навлари 42 10 кун олдин пишган бўлса, Ризамат навида бу кўрсаткич аксинча, 5 кун кеч пишганлиги кузатилди. Вегетация даврлари ҳам турлича яъни, таққос навининг пишгунча бўлган вегетация даври 162 кунни ташкил этган бўлса, Андижон қораси навида бу кўрсаткич 124 кунни кўрсатиб, таққос навга нисбатан 38 кунга қисқа бўлгани кузатилди. Қора жанжал навида бу кўрсаткич 155 кунни, Ризамат навида эса 133 кунни ташкил этиб, таққо навга нисбатан 7 кундан 29 кунгача эрта пишганлиги кузатилди. Шундай қилиб Андижон қораси ва Ризамат навларини ҳосили эрта етилганлиги сбабли уларни эрта муддатда қуритиш имконини беради. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling