Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/26
Sana21.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1645538
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
Bmi jadavallari

2.5. Тадқиқот услуби
Объект сифатида олинган узум навларида қуйидаги кузатишлар олиб 
борилади. Навларни феналогик фазаларини ўтиш муддатлари, ҳосилдорлиги, 
механик таҳлили, қуритилган маҳсулот чиқиши ва тайѐр маҳсулотларни 
товар ва таъм сифатлари Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий-тадқиқот 
иниститутида қабул қилинган услублар бўйича олиб борилади. 
Ғужумлардан кишмиш ва майиз тайѐрлашда обжўш ва штабел 
усуллардан фойдаланилади. 
Обжўш – узумни ишқорли қайноқ сувга ботириб олиб, офтобга ѐйиб 
қуритиш усули. Бу усулда асосан Каттақўрғон, Султони, Ризамат, Нимранг 
сингари йирик донали узум навлари қуритилади. Бу усулнинг афзаллиги 
шундан иборатки ишқорли қайноқ сувга ботириб олингандан кейин узум 
пўстида майда-майда ѐриқлар бўлади, устидаги ғубори кетади. Бу эса 
узумнинг қуритиш мулддатини 3-4 баробар қисқартиради ҳамда маҳсулот 
сифати яхшиланиб, майиз чиқиш миқдори ҳам бир мунча купаяди. 
Қуритишдан олдин узумлар навларга ажратилиб 2-3 кг ли элакларга 
солиниб 0,3-0,4% ли қайноқ ишқорга 6-8 соня муддатда ботириб олинади. 
Ҳар 100 литр сувга 300-400 г ишқор солиниб, сув 7-8 дақиқа қайдагандан 
кейин элаклардаги узумларни ботириб олиш тавсия этилади, агар узумларда 
ѐриқчалар пайдо бўлмаса бир оз кўпроқ муддат (11-12 соня) ушлаш мумкин 
ѐки қўшиладиган сода концентрациясини бир оз ошириш, агар узум жуда 
эзилиб кетадиган бўлса бир оз қўшимча сув қўшиш мумкин. 
Ҳажми 200 литрли қозонга кўпи билан 10 ц узумни ботириб олиш 
тавсия қилинади, кейин эса эритма алмаштирилиши лозим. Қуритиш 6-12 


36 
кун давом этиб, ҳар 2-3 кун ўтганда узум бошлари ағдарилиб турилиши 
лозим. Бу усулда узум қуритилганда стандарт бўйича 26-30% майиз олиш 
мумкин. Майиз қуригандан кейин тозаланиб нами бир меъѐрда бўлиш учун 
уйиб қўйилади. Бу усулда майиз тайѐрлаш ҳозир узумчилик хўжаликларда 
кенг қўлланилмоқда, чунки қуритиш муддатининг қисқариши хўжаликлар 
учун муҳим аҳамиятга эга. 
Штабел – бу усулда асосан оқ рангли узумлар қуритилиб, олтингугурт 
билан дудланади. Олтингугурт билан дудлашдан олдин худди обжушдагидек 
ишқорли эритмага ботириб олиниб, махсус патнисларга ѐйилиб дудлаш 
хоналарига терилиб қўйилиши лозим (12-20 қатордан). Дудлашда узумни 
рангларига қараб, бошқа бошқа жойлаштирилса, сарфланадиган олтингугурт 
миқдорини тўғри белгилаш енгиллашади. Бу усулда қуритидганда, обжуш 
усулига нисбатан 2-3% кўроқ маҳсулот олинади. Дудланган узум 
таркибидаги қанд миқдори тўлиқ сақланиб қолишдан ташқари, сулфот 
ангидриднинг антисептик таъсири туфайли микроорганизмлар йўқ қилинади. 
Оқ узумларга 1-1.5 соат, пушти узумларга 30-40 минут ҳар кг ҳисобига 
0,6-0,8 г Олтингугурт тутатилиши лозим. Дудлаш пайтида тепадаги патнис 
устига бўш патнис ѐпиб қўйилади, айни вақтда пастдаги патнислар устига 
олинади, устидагилари пастга қўйилади. Қуритиш 2-4 ҳафта қуритиш 
давомида 28-30% кишмиш, 26-27% майиз олиниши мумкин. Майизнинг 
қанддорлиги 62-68%, намлиги 17-18% атрофида бўлиши лозим. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling