Ўзбeкистoн рeспубликaси қишлoқ вa сув xўжaлик вaзирлиги ўзбeкистoн рeспубликaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги aндижoн қишлoқ XЎжaлик институти


Download 0.53 Mb.
bet7/14
Sana26.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1656124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Ирода.12-а мавзу

6. Ташқи қаршиликларни енгиш.
Киши иродавий зўр бериши билан енгиши лозим бўлади­ган ташқи қаршиликларни теварак-атрофдаги воқеликда учратади.
Киши ўз олдига қўйиладиган мақсадни амалга оширишга қаршилик қилаётганган тўсқинликларни енгади, воқеликни ўз мақсадига мувофиқ равишда ўзгартиради ва уни ўз эҳтиёжларга мослайди.
Киши табиатни ўзгартиради. Бунда у табиатнинг қаршилигини енгади, унинг стихияларига, яъни сув, совуқ бўрон, олов каби тартибсиз, халокатли ҳаракатларига қарши курашиб, уни ўзгартиради, қайта кўради. Киши масофани енгиб бир жойдан иккинчи жойга кўчади, оғир нарсаларни кўтариб, уларни бир жойдан иккинчи жойга олиб боради. Киши иро­давий зўр бериш ва иродавий ҳаракат ёрдами билан, ижтимоий қийматга эга бўлган янги нарсалар: уйлар, фабрикалар, заводлар, йўллар, машиналар, санъат асарлари ва шунинг кабиларни яратади. Инсон фаолиятининг барча турлари ва ҳар қандай меҳнат кишидан иродавий зўр беришни талаб қилади. Инсон меҳнати ундаги ироданинг намоён бўлишидир. Одамиинг иродаси меҳнатда пайдо бўлган, у меҳнатда ўсган ва ўсиб боради.
Одамнинг ташқи тўсқинликларни ташқи қийинчиликларни енга олиш қобилятини ташқи ирода деб юритиладн. Бироқ, фақат шартли равишда иродани ана шундай ташқи ва ички деб бўлиш мумкин. Инсон иродаси ёлғиз биргинадир, лекин у ташқи оламдаги ҳодисаларни ўзгартириш ва бошқаришга йўналтирилиши ҳамда шунинг билан бирга ўзининг шахсий, яъни субъектив ҳолатини ва жараёнларини бошқаришга йўналтирилиши мумкин. Шунинг учун иродавий фаолиятда ташқи қаршиликларни енгиш ички қаршиликларни енгиш билан узвий боғлиқдир.
Объектив воқеликка таъсир қилишда киши ирода кучининг ёрдами билан даставвал ўз организмини ҳаракатга солиши лозим ва шу билан бирга, ҳар қандай ихтиёрсиз ҳаракатни доимо босиб ва ўзгартириб туриши керак. Шунинг учун кишининг ташқи қаршиликларни енгишга қаратилган ирода­вий зўр беришлари ва иродавий ҳаракатлари айни вақтнинг ўзида кишининг ички ҳолатини ҳам ўзгартиради. Киши ташқи муҳитни ўзгартириши билан бирга, у ўз-ўзини ҳам ўзгартиради.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling