Ўзбeкистoн рeспубликaси қишлoқ вa сув xўжaлик вaзирлиги ўзбeкистoн рeспубликaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги aндижoн қишлoқ XЎжaлик институти
Download 0.53 Mb.
|
Ирода.12-а мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИРОДАВИЙ ҲАРАКАТЛАРНИНГ СИФАТЛАРИ
- 1. Ирода кучи
7. Бажарилган ишга баҳо бериш
Одатда, қарор бажарилгандан сўнг ва баъзан эса бажариш жараёнидаёқ қилинган ишларга баҳо берилади. қарорни бажариш юзасидан қилинган ишларга баҳо бериш бу қарор ва ишни маъқуллаш ёки қабул қилинган қарорни ҳамда қилинадиган иш-ҳаракатни қоралашдан иборат бўлади. Бу баҳо қабул қилинган қарор ва бажарилган ҳаракатлардан мамнун ёки мамнун эмаслик туфайли ҳосил бўлган алоҳида ҳиссий кечинмаларда ифодаланади. Салбий баҳо, кўпинча, қилинган ишларга ачиниш, уялиш ва афсусланиш каби ҳиссиётлар туғилишига сабаб бўлади. Қилинаётган ёки қилинган ишларга баҳо, асосан, ижтимоий-сиёсий, аҳлоқий эстетик нуқтаи назаридан берилади. Мана шундай баҳо беришдан ҳосил бўладиган ҳис ва ҳукмларда кишининг дунёқараши, унинг аҳлоқий сифатлари ва тамойиллари ҳамда, шунинг билан бирга, унинг характери ва қизиқишлари яққол намоён бўлади. Қарорни бажариш юзасидан қилинган ишларга фақат киши ўзи баҳо бериб қолмайди балки қилинган иш-ҳаракатларга жамият томонидан ҳам баҳо берилади. Жамият томонидан кишиларнинг ҳаракатларига берилган баҳо танқид ва ўз-ўзини танқидда жуда яққол ифодаланади. Қилинган иш-ҳаракатга жамият томонидан берилган баҳо кишининг фаолияти учун жуда катта амалий аҳамиятга эгадир. Бу баҳо кишининг кейинги фаолияти учун рағбатланиш ва мотив бўлиб қолади. Салбий баҳо, одатда, айни фаолиятни тўхтатиш ёки ўзгартириш учун сабаб бўлади. Ижобий баҳо фаолиятни давом эттириш, кучайтириш ва янада яхшилаш, жумладан, меҳнат унумини оширишга рағбатлантиради. ИРОДАВИЙ ҲАРАКАТЛАРНИНГ СИФАТЛАРИ Кишининг иродаси ўз сифатлари, яъни кучи, аҳлоқийлиги, мустақиллиги жиҳатидан айрим ҳолларда турлича намоён бўлади. 1. Ирода кучи Ирода маълум кучга эга бўлади; баъзи ҳолларда кишининг иродаси кучли суратда намоён бўлса, бошқа ҳолларда кучсиз намоён бўлади. Ирода кучи ироданинг муҳим сифатидир. Ирода кучининг турли даражаси бутун иродавий жараёнларда кўринади. Ирода кучи аввало интилишларда кўрина бошлайди; биз кучли ҳамда кучсиз интилишларни, кучли ва кучсиз ҳоҳишларни фарқ қиламиз. Ирода кучи яна тезлик билан қарорга кела олишда ва қарорнинг мустаҳкамлигида кўринади. Юксак ғоявий тамойилларга асосланган онгли қатъият ва саботлилик кучли ирода белгиларидандир; қатъиятсизлик, иккиланиш, қабул қилинган қарорнинг бажарила олишига шубҳа билан қарашлик ва саботсизлик кучсиз ирода белгиларидандир. Ирода кучи қатъиятликда ифодаланади. Қатъият қарорнинг бажарилишига тўла ишониш ва қаршилик ҳамда қийинчиликлар қанчалик катта бўлмасин (ёки катта бўлиб кўринмасин) уни албатта амалга оширишга отланишдир. Жазм ўз-ўзига буйруқ беришдир. Виждоний бурч талаби ёки юксак мақсадни амалга ошириш туфайли одамнинг керак бўлиб қолган пайтда ўлим билан ҳаёт ўртасидан биронтасини дарҳол танлаб ола билишида кўринадиган жазм, кучли ирода далилидир. Бундай жазмнинг мисоли сифатида Усмон Носир, Чўлпон, Абдулла Кодирийларнинг мардона жасоратини кўрсатишимиз мумкин . Ирода кучи қабул қилинган қарорни ўз вақтида бажаришда кўринади. Шунинг учун қарорни бажармаслик ёки унинг бажарилиш муддатини доим «галдан-галга» қолдира бериш ва бошланган ишни охиригача етказа олмаслик кучсиз ироданинг аломатидир. Аммо берилган қарорни бажаришнинг, қилинган иш-харкатнинг ҳаммаси ҳам ироданинг кучли эканидан дарак беравермайди. Ирода кучи, асосан, иродавий ҳаракатлар ёрдами билан қандай тўсиқлар енгилгани ва бунинг билан қандай натижаларга эришилганлиги ила аниқланади. Биз иродавий зўр беришлар воситаси билан енгадиган қаршилик ва қийинчиликлар даражаси ва характери ирода кучининг объектив кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Агар киши катта тўсқинлик ва қийинчиликларни, қарши ҳаракатларни иродавий зўр бериш ва иродавий ҳаракатлар ёрдами билан енгиб, катта муваффақиятларга эришар экан, бундай ҳолда биз шу кишининг кучли иродага эга эканлиги ва кучли ирода кўрсатгани ҳақида гапира оламиз.Ишлаб чиқаришда фақат шахсий муваффақиятга эришишгина чекланиб қолмай, балки бошқа шахсларнинг ҳамда бутун бир жамоанинг иродасини уйғота олиш, тарбиялай олиш ва ташкил қила олиш муҳимдир. Бизда юксак иродавий сифатлар фақат айрим шахсларнинггина эмас, балки бутун бир жамоанинг ҳам хусусиятидир. Ишлаб чиқариш корхоналарида унумли ишлари билан бир вақтда сиртқи ҳамда кечки ўқув муассасаларида ўқиётган ёшларимиз иродавий фаоллик наъмуналарини кўрсатмоқдалар. Киши иродасининг кучсизлиги унинг жуда арзимас қаршиликларни ҳам енга олмаслигида кўринади. Масалан, баъзан киши, бирон керакли хатни ёзишга ёки бирон зарур ишни бошлашга ўзини мажбур эта олмайди. Ироданинг кучсизлиги, одатда, иродасизлик деб аталади. Ирода кучи, айниқса, ўзини тута билишда, жасурликда, қатъиятда, матонатда ва чидамлиликда намоён бўлади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling