Ўзбeкистoн рeспубликaси қишлoқ вa сув xўжaлик вaзирлиги ўзбeкистoн рeспубликaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги aндижoн қишлoқ XЎжaлик институти
Download 0.53 Mb.
|
Ирода.12-а мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- « УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ»
- 3. Иродавий ҳаракатларнинг сифатлари.
- Андижон ИХТИЁРСИЗ ВА ИХТИЁРИЙ ФАОЛЛИК ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
ЎЗБEКИСТOН РEСПУБЛИКAСИ ҚИШЛOҚ ВA СУВ XЎЖAЛИК ВAЗИРЛИГИ ЎЗБEКИСТOН РEСПУБЛИКAСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ AНДИЖOН ҚИШЛOҚ XЎЖAЛИК ИНСТИТУТИ «Гуманитар фанлар» кaфeдрaси Таълим йуналиши: 5140900 - Касбий таълим (5630100- ҚХМ, 5620200-Агрономия деҳқончилик маҳсулотлари бўйича ) йуналиши бакалавр академик даражасини олувчи талабалар учун « УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ» фанидан Маъруза матни 12а-мавзу: Ирода. 1. Ихтиёрсиз ва ихтиёрий (иродавий) фаоллик тўғрисида умумий тушунча. 2. Иродавий ҳаракатларнинг асосий босқичлари (ёки функциялари). Ҳаркат мақсадини белгилаш. Истак. Хохиш. Мақсад ва воситаларни белгилаш. Мотивациялаш. Мотив кураши. Одамдаги ички ихтилоф ҳолатлар. Қарорга келиш. Қатъият. Қатъиятсизлик. Қатъий мустаҳкам қарор. Субутсизлик. Қарорни ижро этиш. Ният. Ички қаршиликларни енгиш. Ички ирода. Ташқи қаршиликларни енгиш. Ташқи ирода. Бажарилган ишга баҳо бериш. 3. Иродавий ҳаракатларнинг сифатлари. Ирода кучи. Ўзини тута билиш. Дадиллик. Мардлик ва жасорат. Чидам ва тоқат. Ироданинг ахлоқийлиги. Мустақиллик. Жавобгарликни сезиш. Негативизм.Илдамлик билан ҳаракат. Лақмалик. Андижон ИХТИЁРСИЗ ВА ИХТИЁРИЙ ФАОЛЛИК ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА Психик жараёнларнинг ва шахснинг энг муҳим томони уларнинг фаоллигидир. Бу фаоллик ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Ихтиёрсиз ҳаракатлар у ёки бу ҳолларда кишида олдиндан белгиланмаган бирон мақсадсиз воқеа бўлади; бундай ҳаракатлар бирон-бир ташқи сабаблар туфайли пайдо бўлади. Ихтиёрсиз ҳаракатда онгли равишда зўр бериш бўлмайди. Ихтиёрий ёки иродавий ҳаракат олдиндан қўйилган мақсад асосида, бизнинг ҳоҳишимиз билан бўладиган фаолликдир. Бу ҳаракат бизнинг «ўзимиз» билан боғлиқдир ва у онгли равишда зўр беришимиз натижасида содир бўлади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, ихтиёрсиз ва ихтиёрий ҳаракат диққат жараёнида ва у билан боғлиқ бўлган бошқа ақлий жараёнларда содир бўлади. Шунинг учун, ихтиёрсиз ва ихтиёрий идрок, ихтиёрий ва ихтиёрсиз эсда олиб қолиш ҳамда эсга тушириш, ихтиёрий ва ихтиёрсиз хаёл ҳамда тафаккур деб, фарқ қилинади. Психиканинг фаоллиги иш-ҳаракатларда жуда яққол содир бўлади. Иш-ҳаракатлар ҳам ихтиёрсиз ва ихтиёрий (иродавий) бўлади. Биз ирода ҳақида гапирар эканмиз, фаолиятимизда содир бўладиган онгли ҳаракатни кўзда тутамиз. Иродавий ҳаракатлар деганда фақат жисмоний (яъни мускуллар билан боғлиқ бўлган) ҳаракатларнигина эмас, балки шунинг билан бирга аҳлоқий ҳаракатларни ҳам тушуниш лозим. Ақлий ишлар жараёнида одам кўпинча қийинчиликларга дуч келиб қолади. Бундай ҳолларда иродавий зўр беришга тўғри келади. Лекин шунга қарамай, ирода ҳақида гапирганимизда, асосан одамнинг ташқи ҳаракатларида намоён бўладиган онгли фаоллигини назарда тутамиз. Шундай қилиб, ирода, кишининг шундай фаоллигидирки, бундай фаоллик олдиндан бирор мақсад қўйиб ва шу мақсадга эришиш воситаларини олдиндан белгилаб, онгли равишда зўр бериш натижасида воқе бўлади. Шуни назарда тутиш керакки, иродавий ҳаракатлар ҳеч қандай сабабларсиз ўз-ўзича юзага келадиган ҳаракатлар эмас. Буржуа психологлари иродани ҳеч қандай сабаб билан ҳаттоки органик жараёнлар билан ҳам боғлиқ бўлмаган ва одамнинг ҳатти-ҳаракатларини «эркин» бошқарадиган маҳсус руҳий куч деб тушунтиришга интиладилар. Биз буржуа психологларининг ирода ҳақидаги бундай ғайри илмий таълимотларини мутлақо асоссиз таълимот сифатида рад этишимиз керак. Диалектик ва тарихий материализм таълимотига кўра, инсон иродавий ҳаракатларининг ўз сабаблари бордир. Иродавий ҳаракатлар инсон шахси шаклланадиган ва инсон яшайдиган ҳамда ҳаракат қиладиган ижтимоий-тарихий шароит билан боғлиқдир. Иродавий ҳаракатлар деярли ҳамма вақт ихтиёрсиз фаоллик билан боғлиқ равишда содир бўлади. Рефлектор ҳаракатлар, масалан, йўталиш, чучкуриш, кўз пирпиратиш, қўлга бехосдан нина қадалганда ёки қўл синиб қолганда қўлни силтаб тортиб олиш ихтиёрсиз ҳаракатлар жумласидандир. Бундай ҳаракатларнинг нерв-физиологик асоси шартсиз рефлекслардир. Импульсив ҳаракатлар ҳам рефлектор ҳаракатлар жумласига киради. Бундай ҳаракатлар организмда йиғилиб қолган нерв қувватининг бўшалиб кетиши туфайли юзага келади. Импульсив ҳаракатлар гўё портлашга ўхшаган ҳаракатлардир. Соф ҳолда учрайдиган импульсив ҳаракатлар болаларга хос бўлади. Масалан, соғлом, қорни тўқ бола уйқудан сўнг одатда бутун гавдасини кўтариб, қўл ва оёқларини қимирлатиб ётади. Импульсив ҳаракатлар ўйинларда ва умуман кичик ёшдаги болаларнинг ҳатти-ҳаракатларида катта ўрин эгаллайди. Инстинктив ҳаракатлар мураккаб ихтиёрсиз ҳаракатлардандир. Бундай ҳаракатларнинг нерв-физиологик асоси бир-бири билан уланиб кетган қатор шартсиз рефлекслардир. Ихтиёрсиз ҳаракатларнинг маҳсус тури автоматлашган ҳаракатлар, яъни малака ва одатлардир. Бундай автоматлашган ҳаракатлар одамнинг амалий ҳаёти давомида ҳосил қилади. Малака ва одатларнинг нерв-физиологик асосида шартли рефлекслар ётади. Ихтиёрсиз ҳаракатларга кишининг ҳиссий (эмоционал) кечинмалари билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ҳам киради. Кишининг ҳиссиёти билан боғлиқ, бўлган (эмоционал) ҳаракатлари турли (инстинктив) ва одатланиб қолган ҳаракатларида намоён бўлади. Эмоционал ҳаракатларнинг нерв-физиологик механизмлари шартсиз ва шартли рефлекслардир. Ихтиёрсиз ҳаракатларнинг хусусияти шундан иборатки, одатда бундай ҳаракатлар онгсиз равишда воқе бўлади. Аммо ихтиёрсиз ҳаракатларнинг кўпчилигини киши маълум даражада ўша иш-ҳаракатлар воқе бўлган пайтда ва айниқса улар бўлиб ўтгандан кейии билиб-англаб олади. Бундай англаш ихтиёрсиз қилинган ҳаракатларнинг зарурлиги, фойдалилиги ва аҳлоқийлиги жиҳатидан баҳо бериш туфайли каноат ҳосил қилиш ёки норози бўлишда ифодаланади. Ақлий ва аҳлоқий тараққиёт даражасига қараб, киши худди ихтиёрий ҳаракатлар сингари бу ҳаракатларни ҳам ўзи маъқуллайди ёки қоралайди. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling