Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари


Download 436.5 Kb.
bet22/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

77-модда. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашувлари
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларга телефон орқали сўзлашувлар ҳуқуқи берилади, бундай сўзлашувлар муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ва уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.
Телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келгандан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.
Маҳкумларга телефон орқали сўзлашувга рухсат этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
78-модда. Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмалари олиши ва юбориши
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазони ижро этиш муассасасига етиб келган кундан бошлаб посилка, йўқлов ва бандерол олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин. Посилка, йўқлов ва бандероллар кўздан кечирилади.
Битта посилка ёки бандеролнинг оғирлиги почта қоидаларида белгилаб қўйилган нормадан, йўқловнинг оғирлиги эса посилканинг белгиланган вазнидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Олинадиган посилка, йўқлов ва бандеролларнинг миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.
Ҳукм қилинган ҳомиладор аёлларнинг ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёлларнинг, шунингдек врач хулосасига кўра даволаниш ва кучли таомга муҳтож деб эътироф этилган беморларнинг, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронларининг тиббий хулосада белгиланадиган миқдорда ва хилларда қўшимча посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олишига рухсат этилади.
Маҳкумлар чекланмаган миқдорда пул жўнатмалари олишлари ва юборишлари мумкин. Пул жўнатмалари маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига келиб тушади. Маҳкумлар ўзларига яқин қариндош бўлмаган шахсларга, шунингдек корхона, муассаса ва ташкилотларга фақат жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг рухсати билан пул жўнатмалари юборишлари мумкин.
Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмаларини олиши ҳамда юбориши тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling