Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси
-модда. Маҳкумларнинг ёзишмалари
Download 436.5 Kb.
|
ЖИНОЯТ
79-модда. Маҳкумларнинг ёзишмалари
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин. Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади, жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахсларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига жўнатиладиган хатлар ва бошқа жўнатмалар бундан мустасно. Маҳкумларга хатларни топшириш ва уларнинг хатларини кўрсатилган манзилга жўнатиш муассаса маъмурияти томонидан хат келиб тушган ёки жўнатиш учун топширилган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида амалга оширилади. Телеграммалар эгаларига дарҳол топширилади ва жўнатилади. Хатлар ва бошқа жўнатмалар олиш ҳамда юбориш, шунингдек уларни цензурадан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади. Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар ўртасида хат ёзишмалари фақат ўзаро қариндошлар ўртасида ва муассаса маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин. Прокурор номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади. 791-модда. Озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг сайр қилиши Жазони умумий, қаттиқ тартибли колониялар, тарбия колониялари қабул бўлинмаларининг камераларида, шунингдек махсус тартибли колонияларнинг камераларида ўтаётган озодликдан маҳрум этилган маҳкумлар, агар улар очиқ ҳавода ишлаётган бўлмаса, ҳар куни муддати икки соатлик сайр қилиш ҳуқуқига эга. Сайр қилишнинг муддати жазони ижро этиш колонияларининг, тергов ҳибсхоналари ва турмаларнинг интизомий бўлинмаларида сақланаётган маҳкумлар учун ушбу Кодекснинг 109 ва 127-моддалари билан, жазони турмаларда ўтаётган маҳкумлар учун эса 123-моддаси билан белгиланади. Маҳкумларнинг сайр қилиши махсус жиҳозланган сайр қилиш ҳовлиларида кундузги вақтда ўтказилади. Сайр қилиш, маҳкум жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларини бузган тақдирда, муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Download 436.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling