Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси
-модда. Маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминоти
Download 436.5 Kb.
|
ЖИНОЯТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР МЕҲНАТИ 88-модда. Маҳкумларни меҳнатга жалб этиш
87-модда. Маҳкумларнинг тиббий-санитария таъминоти
Озодликдан маҳрум этиш жойларида даволаш-профилактика ёрдами ва санитария иши ҳамда эпидемияга қарши ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади. Маҳкумларга тиббий-санитария хизмати кўрсатиш учун стационарлари бор тиббий бўлимлар, сил касаллигига чалинган беморларни даволаш ва сақлаб туриш учун даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колониялар, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхоналар ташкил этилади. Маҳкумларга тиббий ёрдам кўрсатиш, уларга дори-дармон воситалари бериш, санитария назоратини ташкил этиш ва олиб бориш, даволаш-профилактика муассасаларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш органларининг тиббий ходимларини жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Маҳкумлар шахсий ва умумий гигиена қоидаларига, санитария талабларига риоя этишлари шарт. 13-БОБ. ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШГА ҲУКМ ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР МЕҲНАТИ 88-модда. Маҳкумларни меҳнатга жалб этиш Маҳкумларни меҳнатга жалб этишдан асосий мақсад уларда ижтимоий-фойдали фаолият билан шуғулланиш эҳтиёжини шакллантиришдан иборат. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жинси, ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат қобилияти ва иложи борича, ихтисосини инобатга олган ҳолда меҳнатга жалб этилади. Маҳкумларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан, ушбу Кодексда назарда тутилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар, одатда, шу муассасаларнинг корхоналарида, айрим ҳолларда эса, керакли тарзда қўриқлаш ва батамом ажратиб қўйиш таъминланган тақдирда, бошқа корхоналарда меҳнатга жалб этилади. Маҳкумларнинг хусусий шахслар фойдасига меҳнат қилишига йўл қўйилмайди. Олтмиш ёшдан ошган эркаклар, эллик беш ёшдан ошган аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлари меҳнатга ўз хоҳишларига кўра жалб этиладилар. Маҳкума аёллар ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатга ишдан озод қилинадилар. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бажариш тақиқланган ишларда аёл ва вояга етмаган маҳкумлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Маҳкумлардан фойдаланиш тақиқланган ишлар ва лавозимлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. Маҳкумлар топширилган ишни ҳалол, виждонан бажаришга, меҳнат ва технология интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларга риоя этишлари шарт. Уларнинг меҳнатга оид ва бошқа низоларни ҳал этиш мақсадида ишни тўхтатиб қўйиши тақиқланади. Download 436.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling