Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларни даволашни ташкил этиш


Download 436.5 Kb.
bet54/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

187-модда. Руҳий касалликлар шифохоналарида беморларни даволашни ташкил этиш
Руҳий касалларни мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган ташҳис қўйиш, даволаш ва соғлиқни тиклаш усуллари қўлланган ҳолда ўтказилади.
188-модда. Бемор қочиб кетган ёки вафот этган тақдирда шифохона маъмуриятининг ҳаракати
Мажбурий даволанишда бўлган бемор қочиб кетган тақдирда руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти зудлик билан уни қидириб топиш чораларини кўриши ҳамда бу ҳақда шифохона жойлашган ердаги ва бемор, унинг қариндошлари ёки васийлари яшайдиган жойдаги прокурорни, ички ишлар органларини, психоневрология диспансерини, шунингдек мажбурий даволаш чорасини тайинлаган судни хабардор қилиши шарт.
Мажбурий даволанишда бўлган бемор вафот этганлиги тўғрисида руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти унинг қариндошлари ёки васийларини, прокурор ва судни, шунингдек бемор яшаган жойдаги психоневрология диспансерини хабардор қилади.
Вафот этган бемор жасадини бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
189-модда. Беморни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тўғрисида хабар
Беморни шифохонадан чиқаришдан ўн кун олдин руҳий касалликлар шифохонаси маъмурияти бу ҳақда унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига, шунингдек унинг қариндошлари ёки васийларига хабар қилади.
Мажбурий даволаниш суд томонидан бекор қилинганидан кейин ўн сутка ичида даволаш муассасаси маъмурияти беморнинг яшаш жойидаги психоневрология диспансерига амбулатория картасидан кўчирма юборади ҳамда унинг қариндошлари ёки васийларини, шунингдек беморнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларини воқеадан хабардор қилади.
190-модда. Беморларни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тартиби
Беморларни руҳий касалликлар шифохонасидан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Руҳий касалликлар шифохонасидан чиқарилган шахсларга даволанишда бўлган вақти тўғрисида маълумотнома берилади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling