Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Маҳкумларни муддатидан илгари шартли озод қилишга, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш тартиби


Download 436.5 Kb.
bet47/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

164-модда. Маҳкумларни муддатидан илгари шартли озод қилишга, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш тартиби
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштириш суд томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 536-моддасида белгиланган тартибда қўлланилади.
Маҳкум жазо муддатининг Жиноят кодекси 73, 74, 89 ва 90-моддаларида белгиланган қисмини ўтаб бўлганидан сўнг бир ойлик муддат ичида жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришга тақдим этиш масаласини агар маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса кўриб чиқиши ҳамда тақдим қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқариши шарт.
Маъмурият маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишга ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этишни рад этган тақдирда маҳкум ёки унинг адвокати судга тегишли илтимоснома билан мурожаат этишга ҳақли.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тариқасидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячиси илтимосномасига биноан суд томонидан амалга оширилади.
Суд жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни рад этган тақдирда, бу ҳақда ажрим чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтганидан кейин тақдимнома такроран киритилиши ёки илтимоснома такроран берилиши мумкин.
165-модда. Касаллик туфайли ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик оқибатида жазодан озод қилишга тақдим этиш тартиби
Жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмурияти Жиноят кодексининг 75-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумни жазони ўташни давом эттиришдан озод қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади. Айни бир вақтда судга тиббий комиссия хулосаси ва маҳкумнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди юборилади.
Маҳкумни озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ тариқасидаги жазодан касаллиги туфайли озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус тиббий комиссияси хулосаси асосида киритилади. Бундай касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Маҳкумни ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазодан меҳнат қобилиятини йўқотганлиги оқибатида озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосаси асосида киритилади.
Жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган аёлларни жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома бундай таътил ҳуқуқини берувчи тиббий ҳужжат асосида киритилади.
Ҳарбий хизматчиларни интизомий қисмга жўнатиш ёки хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги тақдимнома тегишли ҳарбий-тиббий комиссиянинг уларни ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиш ҳақидаги хулосаси асосида киритилади. Аёл ҳарбий хизматчилар хизмат бўйича чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати билан ҳам озод қилинадилар.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling